Диққат танлов!

08.01.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш Институти 4 ойлик қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун танлов эълон қилади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашларида
2018 йилнинг 10 февралига қадар қабул қилинади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:

1. Олий маълумотли;

2. 35 ёшдан ошмаган;

3. Камида икки йиллик иш тажрибасига эга;

4. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлардан хабардор, ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида чуқур билимга эга;

5. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мақсад ва вазифаларидан хабардор, мазкур ташкилот тизимида иш тажрибасига эга;

6. Масъулиятли, ташаббускор, етакчилик, ишбилармонлик қобилияти ва жамоа билан ишлаш тажрибасига эга бўлиш лозим.

7. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан тавсия этилган номзодлар икки босқичли танловдан ўтадилар.

Биринчи босқич ёзма имтиҳон, иккинчи босқич етакчилик қобилияти ва дунёқарашини аниқлашга қаратилган суҳбат тарзида ўтказилади.
Қабул тўғрисида батафсил маълумотни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашларидан олишингиз мумкин.

 Маълумот учун телефон: (0371) 241-08-94, 232-61-43