Ахборот хати

08.08.2018

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ,

ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ 

 

Ахборот хати

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 6 мартдаги 178-ф-сонли Фармойиши хамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус  таълим Вазирлигини 2018 йил 12 мартдаги 233-сонли буйруғи  билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида  2018 йилда халқаро ва республика микёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси”га мувофиқ Тошкент кимё-технология институтида “Кимё-технология йўналишидаги талабаларга инновацион фикрлашни шакллантириш”  Вазирлик миқёсидаги илмий-амалий конференция 22 сентябрда ўтказилиши режалаштирилган.

      Анжуман Республикада кимё технология соҳаларида инновацион фаолиятнинг ривожлантириш  тамойинларини талабаларга тшунтириш, талабалар билан  мутахассисларни ахборот  алмашувини жадаллаштириш, ечими биринчи даражада талаб қилинаётган муаммоларни аниқлаш, тезлик билан  ўқув жараёнига татбиқ этиш,  талабалар,  олимлар ва саноат мутахассислари  ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш,  талабаларни    ишбилармонлик фаолиятини ошириш мақсадида ўтказилади.

       Ўтказиладиган анжуман  илмий-техник дастурлари доирасида бажарилаётган  инновацион лойиҳалар  муаммолари мухокамадан ўтказилади.

 

 Анжуманда маърузалар қуйидаги шўъбалар бўйича ўтказилади:

1. Инновацион фаолиятнинг  тамойинлари;

2. Инновацион фаолият ривожлантириш усуллари;

3. Инновацион фаолиятда интелектуал мулк ахамияти;

Маъруза матнларини расмийлаштиришга қўйиладиган  талаблар:

       Конференцияда   ишлаб чикариш мутахассислари, Олий ва Ўрта таълим профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари, катта илмий ходим изланувчилари ва талабалар катнашишлари мумкин. Маъруза матнлари  жорий йилнинг  10 сентябрь   қадар қабул қилинади. Матнлар 1 экз. қоғоз ва электрон вариантларида  бўлиши лозим.  Маъруза ҳажми А4 форматида  1-2 тўлиқ бетдан иборат  бўлиб, ўзбек,  рус,ёки  инглиз  тилларида,  инглиз тилидаги   маърузалар (рус ёки ўзбек тилидаги таржимаси билан), WORD   редакторини  6.0 ва ундан юқори версиясида,  Times New Roman тилида,  12 шрифт,  қаторлар ораси 1 интервалда,  тўрт томонидан 20 мм  қолдирилган бўлиши лозим.  Формулалар ва расмлар  жамлаштирилган ҳолда бўлиши керак.

 Тақдим этилаётган маъруза эл. версиясини файл  номига  муаллифлар фамилияси ёзилади. 

      Маъруза номи ўртага катта ҳарфлар билан ўртага ёзилади, 1 пробелдан кейин муаллифлар  фамилияси, контакт учун телефон ва e-mail,   кейинги қаторга муассаса  номи, (институт, кафедра) 1 пробелдан  кейин маъруза матни  ёзилади.

Талабалар мақолалари илмий рахбарлари томонидан имзоланган бўлиши лозим. Маърузадаги материал янги ва илмий  бўлиши лозим. Рефератив тарздаги мақолалар қабул қилинмайди.

      Анжуман материаллари электрон китоб шаклида нашр этилиши режалаштирилган

 КОРРЕСПОНДЕНЦИЯНИ

 қуйидаги адресга юборишингизни сўраймиз: Ўзбекистон, 100011, Тошкент, Навоий к., 36. ТКТИ, Инновация маркази,   Анжуман ташкилий қўмитасига.

Тел. факс: (3712)  244-92-48;   Кодирова Д.С.

Эл.почта: dil-kadirova@rambler.ru