«Кимё, нефт-газни қайта ишлаш хамда озиқ-овқат саноатлари инновацион технологияларини долзарб муаммолари» мавзусида Республика миқёсидаги илмий-техникавий анжуман бўлиб ўтади

08.08.2018

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ,

ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ 

 

Ахборот хати

 

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 6 мартдаги 178-ф-сонли Фармойиши хамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус  таълим Вазирлигини 2018 йил 12 мартдаги 233-сонли буйруғи  билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида  2018 йилда халқаро ва республика микёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси”га мувофиқ   2018 йил  22-23 ноябрда «Кимё, нефт-газни  қайта ишлаш хамда  озиқ-овқат саноатлари  инновацион  технологияларини долзарб муаммолари» мавзусида  Республика  миқёсидаги  илмий-техникавий анжуман  ўтказилиши режалаштирилган.

 

Анжуманда маърузалар қуйидаги шўъбалар бўйича ўтказилади:

  1. Таълимда инновациялар,  саноат иқтисодиёти ва  менежменти
  2. Органик ва  юқоримолекуляр  бирикмалар технологияси ва улар асосидаги материаллар
  3. Нефт-газни  қайта ишлаш технологияси
  4. Ноорганик моддалар технологияси    
  5. Хавфсиз озиқ-овқат ва дон  маҳсулотлари  технологияси
  6.  Кимё саноати ишлаб чиқариш корхоналарининг   экологияси

Маъруза матнларини расмийлаштиришга қўйиладиган  талаблар

 

       Конференцияда   ишлаб чикариш мутахассислари, Олий ва Ўрта таълим профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари, катта илмий ходим изланувчилари ва талабалар катнашишлари мумкин. Маъруза матнлари  жорий йилнинг 20 октябрга  қадар қабул қилинади. Матнлар 1 экз. қоғоз ва электрон вариантларида  бўлиши лозим.  Маъруза ҳажми А4 форматида  1-2 тўлиқ бетдан иборат  бўлиб, ўзбек ёки  рус  тилларида, инглиз тилидаги матнлар   русча  ёки ўзбекча таржимаси билан, WORD   редакторини  6.0 ва ундан юқори версиясида,  Times New Roman тилида,  12 шрифт,  қаторлар ораси 1 интервалда,  тўрт томонидан 20 мм  қолдирилган бўлиши лозим. Расмлар  жамлаштирилган ҳолда бўлиши керак. Тақдим этилаётган маъруза эл. версиясини файл  номига  муаллифлар фамилияси ёзилади. 

      Маъруза номи ўртага катта ҳарфлар билан ўртага ёзилади, 1 интервалдан кейин муаллифлар  фамилияси,  контакт учун телефон ва e-mail,  1 интервалдан  кейинги қаторга муассаса  номи (институт кафедра),  2 интервалдан кейин маъруза матни  ёзилади. 

       Маърузадаги материал янги ва илмий  бўлиши лозим. Рефератив тарздаги мақолалар қабул қилинмайди.

        1 мақолага  ташкилий бадал  пули 40000 сум.  Ташкилий бадал пулини: Уз Р МВ Ғазначилиги  х/р  234 020 003 001 000 010 10  ХККМ  МБББ  г.Ташкент,  МФО:00014, ИНН: 201 122 919.   ТКТИ  ш/хр  400 110 860 262 777 950 100  079 002. Код. 7950100-079 ИНН ТКТИ: 201 053 370. ОКОНХ: 92110.   ўтказиш лозим.  Тўлов варағига  «КНГКИ” конференцияси, ва муаллифнинг фамилияси ёзилади.

КОРРЕСПОНДЕНЦИЯНИ

 қуйидаги адресга юборишингизни сўраймиз: Ўзбекистон, 100011, Тошкент, Навоий к., 36. ТКТИ, Инновация маркази,   Анжуман ташкилий қўмитасига.

Тел. факс: (3712)  244-92-48;   Кодирова Д.С.

Эл.почта: dil-kadirova@rambler.ru