“Ўзбекистонда талаба-ёшлар миллий-маънавий хавфсизлигини таъминлаш омиллари” Вазирлик миқёсидаги илмий-амалий конференция

06.09.2018

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

 

“Ўзбекистонда талаба-ёшлар миллий-маънавий хавфсизлигини таъминлаш омиллари” Вазирлик миқёсидаги илмий-амалий конференция

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 мартдаги 178-ф-сонли Фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини 2018 йил 12 мартдаги 233-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда халқаро ва республика микёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси”га мувофиқ Тошкент кимё-технология институтида “Ўзбекистонда талаба-ёшлар миллий-маънавий хавфсизлигини таъминлаш омиллари” Вазирлик миқёсидаги илмий-амалий конференция 11 октябрда ўтказилиши режалаштирилган. 

Анжуман мамлакатимизда маънавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, глобаллашув жараёнларида ёшлар маънавиятига таҳдидларнинг кўринишлари, ёшларни бундай таҳдидлардан ҳимоя қилиш усул ва воситалари ҳамда уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш омиллари масалалари борасида ахборот алмашинувини жадаллаштириш, муҳокама қилиш, вужудга келган муаммолар ечими таклифларини ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилади.

Ўтказиладиган анжуманда масаланинг илмий-назарий ва амалий жиҳатлари муҳокамадан ўтказилади.

Анжуманда маърузалар қуйидаги шўъбалар бўйича ўтказилади:

  1. Миллий-маънавий хавфсизлик асослари.
  2. Ёшлар ва виртуал олам: ўзаро таъсир хусусиятлари ва оқибатлари.
  3. Глобаллашув ва “оммавий маданият” таҳдидларидан ҳимояланиш.
  4. Талаба-ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш омиллари.

Маъруза матнларини расмийлаштиришга қўйиладиган  талаблар:

Конференцияда амалиётчи мутахассислар, Олий ва ўрта-махсус таълим тизими профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари, докторантлари, мустақил тадқиқотчилари ва талабалар қатнашиши мумкин. Маъруза матнлари жорий йилнинг 25 сентябрга қадар қабул қилинади.

Матнлар 1 нусха қоғоз ва электрон вариантларида бўлиши лозим. Маъруза ҳажми А4 форматида 5 бетгача бўлиб, ўзбек, рус ёки инглиз тилларида, инглиз тилидаги маърузалар (рус ёки ўзбек тилидаги резюмеси билан), WORD редакторини 6.0 ва ундан юқори версиясида, Times New Roman тилида, 14 шрифт, қаторлар ораси 1,5 интервалда, тўрт томонидан 20 мм қолдирилган бўлиши лозим. График ва жадваллар жамлаштирилган ҳолда бўлиши керак.

Тақдим этилаётган мақола электрон нусхасининг файл номига муаллиф(лар) фамилияси ва мақола сарлавҳасининг биринчи сўзи ёзилади.

Мақола номи ўртага катта ҳарфлар билан ёзилади, кейинги қаторга муаллифлар фамилияси, контакт учун телефон ва e-mail, кейинги қаторга муассаса номи, (институт, кафедра) 1 пробелдан кейин мақола матни  ёзилади.

Талабаларнинг мақолалари илмий раҳбарлари томонидан имзоланган бўлиши, мазмунан янги, илмий бўлиши лозим.

Анжуман материаллари босма китоб шаклида нашр этилади.

Мақолаларнинг ҳар бир саҳифасига 12 000 (ўн икки минг) сўмдан тўланади.

Мақолаларни қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз: 100011, Тошкент ш., Навоий к., 32. ТКТИ, “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси, Анжуман ташкилий қўмитаси. Актам Авлакуловга. Тел. факс: (99) 828-85-15; Эл. почта: falsafa_tkti@mail.ru

 

Тошкент кимё-технология институтининг 2018 йилда ўтказиладиган Республика миқёсидаги илмий-амалий анжумани

Асосномаси

  1. Анжуман мавзуси: “Ўзбекистонда талаба-ёшлар миллий-маънавий хавфсизлигини таъминлаш омиллари”.  “Факторы обеспечения национально-духовной безопасности студенческой молодёжи  в  Узбекистане”.
  2. Анжуман мақоми. Республика миқёсидаги анжуман.
  3. Илмий ва илмий-техник анжуманни ўтказиш учун асос бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари ёки бошқа манбалар.  Анжуман ЎзР 2006 йил 28.02. 92-ф сонли “Ўзбекистон  Республикасида ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-техник анжуманлар ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий малакали илмий ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 02.11.2010 й. № ПҚ-1426 Қарори.
  4. Анжуманнинг илмий йўналиши, мақсади ва вазифалари: Анжуман  шўъбалари йўналишлари – миллий маънавий хавфсизлик асослари, ёшлар ва виртуал олам, глобаллашув ва оммавий маданият таҳдидларидан ҳимояланиш, талаба ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш омиллари. Анжуман  мамлакатимизда  маънавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, глобаллашув жараёнларида ёшлар маънавиятига таҳдидларнинг кўринишлари, ёшларни бундай таҳдидлардан ҳимоя қилиш усул ва воситалари ҳамда уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш омиллари масалалари борасида ахборот алмашинувини жадаллаштириш, муҳокама қилиш, вужудга келган муаммолар ечими таклифларини ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилади.
  5. Муҳокама қилинадиган муаммолар: оммавий маданият таҳдидларидан ҳимояланиш муаммолари, ахборот олиш маданияти муаммолари, мафкуравий иммунитетни шакллантириш муаммоларини ўрганиш ва ечимларини ишлаб чиқишгага бағишланган.
  6. Ўтказиладиган тадбирнинг илмий-амалий дастурлари доирасида бажарилаётган лойиҳалар билан боғлиқлиги: Ўтказиладиган анжуман илмий-амалий дастурлари доирасида бажарилаётган лойиҳалар билан боғлиқ: 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” йил дастури билан боғлиқ.
  7. Анжуман натижаларидан кутилаётган илмий, ижтимоий ва иқтисодий самарадорлик: анжуман мамлакатимизда маънавиятни ривожлантириш, маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган.  Оммавий маданиятга қарши миллий маънавиятни ривожланириш йўллари, усул ва воситалари чиқилади.
  8. Илмий техник тадбирларда ёш  олимлар, мутахассислар, катта илмий ходим изланувчилар ва магистрларни иштирок этиши: Анжуманда олий таълим муассасаларидан ҳамда илмий тадқиқот институтларининг ёш илмий ходим, докторант, катта илмий ходим изланувчилар ва магистратура талабалари иштирок этадилар.
  9. Тадбирни ўтказишда республикада мавжуд соҳа ташкилотларнинг иштироки. Республикамизда мавжуд олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари иштирок этадилар.