Тошкент кимё-технология институти 2019 йил учун олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига қуйидаги ихтисосликлар бўйича қабул эълон қилади

06.10.2018

Тошкент кимё-технология институти 2019 йил учун олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига қуйидаги ихтисосликлар бўйича

қабул эълон қилади.

 ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА:

(ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш учун)

01.02.04

- Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси

02.00.05

- Целлюлоза ва целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқариш кимёси ва технологияси

02.00.08

- Нефть ва газ кимёси ва технологияси

02.00.09

- Товарлар кимёси

02.00.13

- Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси

02.00.14

- Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси

02.00.15

- Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси

02.00.16

- Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари

02.00.17

- Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш,  сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологияси

05.02.04

- Стандартлаштириш ва маҳсулотлар сифатини бошқариш

07.00.01

- Ўзбекистон тарихи

09.00.02

- Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси

09.00.04

- Ижтимоий фалсафа

 

Талабгор тақдим қиладиган ҳужжатлар:

  • ариза;
  • қисқача биографик маълумотнома (объективка);
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  • олий таълим муассасаси магистратураси ёки олий маълумоти тўғрисидаги дипломи нусхаси;
  • нашр этилган илмий ишлар рўйхати (камида 1 та мақола ва 2 та тезис) ва уларнинг нусхалари;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар;
  • илмий консультантнинг ёзма розилиги;
  • паспорт нусхаси;
  • 3х4 ҳажмда 6 та фотосурат;
  • Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар ихтисослик ва чет тили бўйича кириш имтиҳонларини топширадилар.

 

МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛИК:

(ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиш учун)

01.02.04

- Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси

02.00.05

- Целлюлоза ва целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқариш кимёси ва технологияси

02.00.06

- Юқори молекуляр бирикмалар

02.00.08

- Нефть ва газ кимёси ва технологияси

02.00.09

- Товарлар кимёси

02.00.13

- Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси

02.00.14

- Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси

02.00.15

- Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси

02.00.16

- Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари

02.00.17

- Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш,  сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологияси

05.02.04

- Стандартлаштириш ва маҳсулотлар сифатини бошқариш

07.00.01

- Ўзбекистон тарихи

09.00.02

- Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси

09.00.04

- Ижтимоий фалсафа

 

Талабгор тақдим қиладиган ҳужжатлар:

  • ариза;
  • қисқача биографик маълумотнома (объективка);
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  • фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштиришга магистрлик ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги дипломи нусхаси;
  • фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштиришга фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD)  дипломи ёхуд хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги дипломи нусхаси;
  • нашр этилган илмий ишлар рўйхати (камида 1 та мақола ва 2 та тезис) ва уларнинг нусхалари;
  • нашр этилган илмий ишлар рўйхати (камида 3 та мақола ва 2 та тезис) ва уларнинг нусхалари (DSc);
  • иш жойидан тавсифнома;
  • паспорт нусхаси;
  • 3х4 ҳажмда 6 та фотосурат;
  •  
  • Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш 2018 йил 30 ноябргача бўлган муддатда ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва қабул комиссиясининг тегишли хулосасига кўра амалга оширилади.

 

Хужжатлар 2018 йил 15 сентябрдан 15 октябргача қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари 2018 йилнинг 1-25 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотларни (71) 244-39-81 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

 

Манзилимиз: Тошкент ш., А.Навоий кўчаси, 32-уй. Тошкент кимё-технология институти, Юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими.