“Логотип-2018” кўрик-танлови

17.10.2018

Тошкент кимё-технология институти Ёшлар Иттифоқи Медиа гурухи ташаббуси билан ўтказилаётган “Логотиплар” кўрик-танловини ўтказишдан асосий мақсад:

-талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш;

-ижодкор ёшларни аниқлаш ва уларни тегишли тартибда рағбатлантириш;

-ҳар бир гуруҳ талабалари орасида бирдамлик, аҳиллик ва юксак даҳилдорлик ҳиссини шакллантириш.

Кўрик-танловда ТКТИ 1-босқич талабалари иштирок этишлари мумкин.

Кўрик-танловда иштирок этиш учун талабалар ўз гурухининг рақами ва мутахасислигини акс эттирувчи логотип яратиб, уни кўрсатилган манзилга белгиланган муддатларда жўнатиши лозим бўлади.

Бир гуруҳдан бир неча талаба ўз ишлари билан қатнашиши мумкин.

Кўрик-танловга логотиплар электрон шаклда (муаллифи кўрсатилган ҳолда) 30 октябрга қадар қуйидаги манзилларга юбориш сўралади:

-электрон почта манзили: tkti.mediagroup@mail.ru

-телеграмдаги манзил: @Mirkhasilov

-институт Ёшлар Иттифоқи хонаси (410-хона)

Логотипларга қўйиладиган талаблар:

-институт атрибутлари акс этган бўлиши;

-гуруҳ рақамининг тасвири бўлиши;

-гуруҳда таҳсил олаётган талабаларнинг мутахасислиги акс этган бўлиши;

-одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этилган бўлиши лозим.

Ғолибларни аниқлаш жараёни очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида ғолиблар телергаммдаги @Media_Group каналида овоз бериш йўли орқали аниқланади.

Овоз бериш жараёни 1 ноябрь соат 9:00 да бошланиб, 4 ноябрь соат 23:59 да тўхтатилади.

Энг кўп овоз олган учта иштирокчига пул мукофоти, эсдалик совғалари ҳамда махсус дипломлар топширилади.