БАКАЛАВРИАТ ВА МАГИСТР ТАЛАБАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!! ПОЛЬШАНИНГ СИЛЕЗИЯ ТЕХНОЛОГИЯ УНИВЕРСИТЕТИДА 1 СЕМЕСТР ДАВОМИДА ЎҚИШ

29.10.2018

Хужжатлар 06.11.2018 йилгача қабул қилинади.

Суҳбат 08.11.2018 йил соат 15:00да ректоратдаги кичик мажлислар залида бўлиб ўтади.

Танлов шартлари:

  1. Информатика, автоматика ва бошқарув, Электроника ва компьютер ҳамда қурилиш материаллари йўналишлари бўйича бакалавриатнинг 2- ёки 3-курсида, магистратура босқичида ўқиши;
  2. Инглиз тилини юқори даражада билиши ва сертификатга эга бўлиши (камида IELTS 5.0);
  3. Рейтинг дафтарчасидаги баллари ўртача 71% дан кам бўлмаслиги;

Танлов учун керакли хужжатлар:

1) Рейтинг дафтарчаси нусхаси;

2) IELTS сертификати нусхаси;

3) Паспорти нусхаси;

4) Диплом нусхаси;

5) CV Europass шаклидаги маълумотнома-объективка europass.cedefop.europa.eu

6) СТУда асосий курслар бўйича ўқиш ҳақида келишув (Learning Agreement- 1 семестр = 30 ECTSга тенг, камида  25 ECTS).

Маълумот учун

https://incoming.polsl.pl

________________________________________________________________________Силезия Технология Университетида 1 семестр давомида ўқиш баҳорги семестрда 4 ойга мўлжалланган (2019 йилнинг февраль-июнь ойларида).

Академик мобиллик дастури томонидан авиабилет учун 530 Евро, ойлик стипендия 750 Евро қопланади.