Азиз Устозлар, ҳамкасблар, қадрли талабалар!

06.12.2018

Сиз, Азиз профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларни юртимизда кенг нишонланаётган Ўзбекистон Республикасининг  Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллик байрами билан чин қалбдан табриклаб, муборакбод этамиз.

Барчага маълумки, асосий Қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берди.

Бугун тўла ишонч билан айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасини ифодалайди. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг “Ҳар бир давлат хизматчиси халқ олдида масъул эканини ҳеч қачон унутмаслиги лозим” деган фикрлар асосида ҳар бир ОТМ ўқитувчиси талабаларга замонавий таълим беришга масъул эканлигини яна бир бор ҳис этамиз.

Ишончимиз комилки, иқтисодиётнинг турли соҳалари учун замонавий етук мутахассислар тайёрлашдек олижаноб масадларга эришишда барча профессор-ўқитувчилар ва талабаларимиз ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшадилар.

Сиз, азизларни, Конституциямизнинг қутлуғ байрами билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаймиз.