«ЭЛ-ЮРТ УМИДИ» жамғармаси чет эл олий ўқув юртлари ва илмий марказларида малака ошириш, стажировка ўташ, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун стипендияларга танлов ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

22.12.2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «ЭЛ-ЮРТ УМИДИ» жамғармаси чет эл олий ўқув юртлари ва илмий марказларида малака ошириш, стажировка ўташ, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун стипендияларга танлов ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 

Жамғарма стипендиялари белгиланган тартибда қуйидаги дастурларга ажратилади:

  

хорижий таълим ва илмий муассасаларда малака оширишга — 2 ойгача муддатга;

   

хорижий илмий, таълим, ижод муассасалари, давлат идоралари, корхона ва бошқа ташкилотларда стажировка ўташга — 6 ойгача муддатга;

   

етакчи хорижий олий таълим ва илмий муассасаларда магистратура дастури асосида таълим олишга — 1-2 йил мобайнида;

   

докторантура дастури бўйича — 1- 4 йил мобайнида.

 

Жамғарма стипендиялари танловдан ўтган шахслар (стипендиатлар)га қуйидаги харажатларни қоплаш учун ажратилади:

  

хорижий таълим ва илмий муассасаларда стипендиатларни ўқитиш қиймати тўлови;

   

стипендиатлар томонидан виза олиш (шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихоналари талабига кўра тиббий кўрикдан ўтиш харажатлари);

   

стипендиатларнинг барча турдаги транспорт воситалари билан таълим олиш жойига етиб бориш учун йўлкира харажатлари (иккала томонга, йилига бир мартагача);

   

хорижий мамлакатда таълим олиш даврида стипендиатларнинг яшаш, овқатланиш ва транспорт харажатлари;

   

зарур ўқув ва илмий адабиётлар харид қилиш, шу жумладан дарсликлар харид қилиш, илмий мақолалар чиқариш, мақолалар ва илмий адабиётларнинг электрон базасига обуна бўлиш (таълим олиш дастури бошида бир марталик тўлов);

   

хорижда таълим олиш даврида стипендиатларни тиббий суғурталаш;

   

Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига кўра хорижда таълим олиш билан боғлиқ стипендиатларнинг бошқа харажатлари.

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

 

магистратура дастурлари бўйича — 23 ёшдан катта ва 40 ёшдан кичик бўлган, шунингдек, илгари ўхшаш мутахассислик бўйича хорижда магистратурада таҳсил олмаган булиши;

 

докторантура дастурлари бўйича — 25 ёшдан катта ва 45 ёшдан кичик бўлган, шунингдек, аввал PhD ёки фан доктори илмий даражасини олмаганлар;

 

малака ошириш ва стажировка ўташ дастурлари бўйича — 25 ёшдан катта ва 50 ёшдан кичик бўлган, шунингдек, Жамғарма дастурларидан бири асосида сўнгги уч йил мобайнида хорижда таълим олмаган булиши;

 

хорижда таълим олиш учун танланган мутахассислик бўйича барча дастурлар учун 2 йилдан куп меҳнат тажрибасига, шу жумладан педагогик фаолиятга эга булганлар.

 

Хорижда таълим олиш учун танлов давлат ва/ёки рус тилида ўтказилади.

 

Хорижий тил бўйича тест синовлари таълим олинадиган мамлакат тили ёки инглиз тилида ўтказилади (агар қабул қилаётган хорижий олий таълим ёки илмий муассасада ўқитиш инглиз тилида олиб борилса).

 

Танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

тегишли намунадаги маълумотнома-объективка (анкета);

 

таълим олиш шакли ва йўналиши кўрсатилган ҳолда белгиланган намунадаги комиссия раиси номига ариза (1-илова);

3,5 х 4,5 ўлчамидаги 2 дона рангли фотосурат;

 

олий таълим муассасасини тугатганлигини, шунингдек, илмий даражасини (фан номзоди, PhD ва фан доктори.), илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси;

 

меҳнат дафтарчаси нусхаси;

 

паспорт нусхаси;

 

белгиланган намунадаги тиббий маълумотнома;

 

чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва шу кабилар), агар мавжуд бўлса.

 

судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

 

номзоднинг ҳужжатлар тақдим қилиш бўйича чек-лист (2-илова).

 

️Хорижда магистратура дастури бўйича таълим олишга номзодлар юқорида санаб ўтилган ҳужжатларга қўшимча тарзда қуйидагиларни тақдим қиладилар:

 

дипломнинг иловаси нусхаси;

 

хорижий таълим ёки илмий муассасага қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжат («Letter of acceptance»), агар мавжуд бўлса;

 

номзоднинг Ўзбекистонда ва хорижда эълон қилинган мақолалари рўйхати ва уларнинг электрон вариантлари (мавжуд бўлса);

 

хорижда таълим олиш мақсади ва таълим олиш тугагандан сўнг олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақида эссе (ёзма иш);

 

 

️Хорижда докторантура дастури бўйича таълим олишга номзодлар  юқорида санаб ўтилган ҳужжатларга қўшимча тарзда қуйидагиларни тақдим қиладилар:

 

дипломнинг иловаси нусхаси;

 

хорижий таълим ёки илмий муассасага қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжат («Letter of acceptance»), агар мавжуд бўлса.

 

ушбу соҳани ривожлантириш ёки Ўзбекистонда натижаларни қўллаш учун номзод тадқиқотининг долзарблиги тўғрисида тегишли илмий ёки олий таълим муассасаси раҳбарининг тавсиявий хати;

 

номзоднинг Ўзбекистонда ва хориждаги илмий журналларда эълон қилинган илмий мақолалари рўйхати ва уларнинг электрон вариантлари;

 

режалаштирилаётган илмий тадқиқот мақсадлари, усуллари ва натижалари, уларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари тўғрисидаги эссе (ёзма иш);

 

Номзодларнинг ҳужжатларини ТКТИ ХАЛКАРО ХАМКОРЛИК БУЛИМИга  йилдан кечиктирилмаган холда топширилиши шарт.

 

Батафсил маълумот учун:

http://eyuf.uz/uz/