Азиз Устозлар, қадрли ҳамкасблар!

26.12.2018

  Мана шундай шукуҳли кунларда мамлакатимизда бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётган бир даврда барча юртдошларимизни, устоз-мураббийларни, барча институт жамоасини ва талаба-ёшларимизни кириб келаётган Янги - 2019 йил билан чин қалбдан муборакбод этиб, самимий тилакларни изҳор этишни ўзим учун катта шараф деб ҳисоблайман.

   Ҳозирги замонда инсонларнинг билими ва малакаси жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини белгиловчи муҳим омил эканлигини барчамиз тўлиқ англаймиз. Шу сабабли мамлакатимизда таълимни ривожлантириш истиқболи давлатимиз сиёсатининг энг асосий масалаларидан бирига айланган. Зеро фарзандларини соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши, уларнинг бахту иқболини кўриш – ҳар бир ота-она, ҳар қайси оиланинг энг улуғ ва муқаддас орзусидир.

   Азиз ҳамкасблар бугун барчамизнинг эътиборимиз олий таълим тизимида қўлга киритган ютуқларимизга маҳлиё бўлиб қолмай, таълим сифатини ошириш борасида эришган натижаларимизни танқидий баҳолаб, замонавий мутахассис кадрлар тайёрлаш борасида ҳаёт талаблари билан ҳамоҳанг бўлиб, кўзлаган истиқболимиз сари  дадил қадам қўйишимиз ниҳоятда муҳим.

   Устоз-мураббийлар ва профессор-ўқитувчиларнинг салоҳиятини янада ошириш, ёш авлодни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, уларни ҳар томонлама етук мутахассислар этиб тайёрлаш ҳар бир педагогнинг ҳаёт мезонига айланган.

   Азиз ҳамкасблар, қадрдонлар ва барча талаба-ёшлар, Сизларни, барчангизни ва оила аъзоларингизни кириб келаётган Янги - 2019 йил билан чин қалбдан табриклаб, жамоамизга бахт-саодат, тинчлик ва хотиржамлик тилайман, осмонимиз доимо мусаффо бўлсин, юртимизнинг тинчлиги, халқимизнинг фаровонлигига кўз тегмасин!

Байрам кунларида қилинган барча эзгу тилакларингиз рўёбга чиқсин!!!

 

Тошкент кимё-технология институти ректори

к.ф.д., проф. Муталов Ш.А.