ЮНЕСКО/ПОЛЬША РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ МУХАНДИСЛИК СОҲАСИДАГИ 2019 ЙИЛ УЧУН СТИПЕНДИЯЛАР ТАНЛОВИ

02.04.2019

ТКТИ Халқаро ҳамкорлик бўлими

ЭЪЛОН

ЮНЕСКО/ПОЛЬША РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ МУХАНДИСЛИК СОҲАСИДАГИ 2019 ЙИЛ УЧУН СТИПЕНДИЯЛАР ТАНЛОВИ ЮНЕСКО/ПОЛЬША РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ МУХАНДИСЛИК СОҲАСИДАГИ 2019 ЙИЛ УЧУН СТИПЕНДИЯЛАР ТАНЛОВИ

 

Соҳалар

  • Биотиббиёт муҳандислиги
  • Қурилиш ва транспорт муҳандислиги
  • Тупроқшунослик ва атроф-муҳит
  • Атроф – муҳит мухандислиги кончилик ва энергия
  • Материалшунослик
  • Механика муҳандислиги
  • Социология фанлари

Грант қуйидаги ҳаражатларни қоплайди:

  • бориш-келиш авиабилетлари;
  • тиббий суғурта;
  • Маҳаллий тадқиқот ходими маошига мос келадиган ойлик 1600 PLN  (1 эвро = қарийб 4.0 зл) ( яшаш учун барча харажатлар, маданий, тарихий ва / ёки сайёҳлик сафарлари, конференциялар, семинарлар ва семинарлар шулар жумласидан).

Иштирок этиш талаблари:

  • Магистратура ёки докторантура бўйича ўқиш учун 25 ёшга тўлган бўлиши;
  • Инглиз тилини IELTS 5.0 даражада билиш;
  • Камида бакалавр даражасига эга бўлиши (магистратура ёки докторантурада ўқиётган бўлиши керак);

Топширилиши керак бўлган хужжатлар:

  • Малакангизни тасдиқловчи гувоҳномалар ва хужжатлар;
  • Махсус шаклдаги аризалар
  • Номзоднинг илмий иши билан боғлиқ бўлган шахслардан иккита тавсиянома

Хужжатлар 2 нусхада

2019 йил 21 апрелгача

ЮНЕСКО КОТИБИЯТИГА электрон ва оригинал шаклда топширилиши лозим.

Қўшимча ва батафсил маълумот учун:

Юнеско ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

Миллий Комиссиясидан олишингиз мумкин

Тел.: 71-267-05-42, 71-267-05-61

http://www.unesco.agh.edu.pl/en/

_______________________________________________________________________________________________

Мазкур стипендияларнинг асосий мақсади ривожланаётган мамлакатларда муҳандислик соҳасида илмий изланишлар олиб бораётган ёш мутахасисларни қўллаб – қувватлашдир. Танловда танлаб олинган номзодлар Польша Республикасида 6 ой давомида (01.10.2019 йилдан бошлаб) соҳалар бўйича ўқиб малака ошириш имкониятига эга бўладилар.