“Компьютерда чизмалар чизиш ва лойиҳалаш” тўгарагини ўтказилиши бўйича МАЪЛУМОТ

13.04.2019

ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

“Озиқ – овқат маҳсулотлари технологияси” факультети

“Озиқ-овқат саноати машина ва жиҳозлари-механика асослари”

кафедрасида “Компьютерда чизмалар чизиш ва лойиҳалаш” тўгарагини ўтказилиши бўйича

МАЪЛУМОТ  

“Озиқ-овқат саноати машина ва жихозлари-механика асослари” кафедрасида кафедра ўқитувчилари томонидан 1-2 курс талабалари учун “Муҳандислик чизмаси ва эскиз” ҳамда “Техник механика” фанларидан чизмалар чизиш, деталларни лойиҳалаш ва турли хил чизмаларни чизиш бўйича Auto CADдастурдан фойдаланган ҳолда талабаларга курс иши, курс лойиҳаларини бажаришни ўргатиш бўйича ушбу курс ташкил этилди. Машғулотлар бепул ва ҳафтада 3 кун ўтилмоқда. Ҳафтани душанба, сешанба ва чоршанба кунлари кафедра ассистенти Д.А.Урақова томонидан ўтилмоқда.

“ООСМЖ-МА” кафедраси мудири                             Шернаев А.Н.