Белорус давлат информатика ва радиоэлектроника университетида амалиёт ўташ учун танлов эълон қилади!

13.04.2019

ТКТИ Халқаро ҳамкорлик бўлими

ЭЪЛОН

Тошкент кимё-технология институти Профессор-ўқитувчилари, Ассистентлари ва Докторантлари стажировка ҳамда 1-, 2- ва 3-курс талабаларини малакавий амалиётни Белорус давлат информатика ва радиоэлектроника университетида ўташ учун танлов эълон қилади. Жойлар чегараланган!

Йўналишлар:

  • Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқарув,
  • Кимёвий технология,
  • Атроф муҳит мухофазаси,
  • Информацион хафсизлик,
  • Биоэлектроника,
  • Менежмент,
  • Технологик машина ва жиҳозлар ва ТКТИнинг барча йўналишлари

Иштирок этиш талаблари:

  •   Талабгорлар сухбат (рус тилида) асосида танлаб олинади;
  •   Рус тилини билиши даражаси;
  • Белорус давлат информатика ва радиоэлектроника университети аэропортдан-ётоқхонагача, ётоқхонадан-аэропортгача трансфер, ётоқхона (алоҳида ошхона, холодильник бор) билан таъминлайди, кутубхонадан фойдаланиш, Минск шаҳри бўйлаб саёҳат (амалиёт тўлови ичида)

Талаба томонидан:

  • -  Авиа чипта бориш-келишга (тахминан 400$)
  • -  Амалиёт ўқув курси тўлови 150$;
  • -  Озиқ-овқат харажатлари.
  • Талабгорлар Тошкент кимё-технология институти ҳалқаро бўлимига учрашини ёки қуйидаги манзилларга ёзиши мумкин

 

Аризалар онлайн тарзда қуйидаги линк орқали 2019 йил 20- апрелигачагача қабул қилинади: https://forms.gle/Erx6X96jCGw4Y7cF6

 

Қўшимча маълумот учун e-mail: zebo.babakhanova@gmail.com,

Телефонлар: +99871-2447726 (Халқаро бўлим),

БГУИРда 2018 йилги амалиёт  веб-сайти: https://www.bsuir.by/ru/news/101598-predstaviteli--tashkentskogo-khimiko-tekhnologicheskogo-instituta-proydut-praktiku-i-stazhirovku-v-bguir-