Иқтидорли талабалар ва ёш олимлар диққатига

29.10.2019

ЭЪЛОН!

Жорий  йилнинг 5-7 ноябрь кунлари

«Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ёш олимлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий  фаолиятида миллий мустақиллик ғоясининг туб мазмун-моҳиятига бағишланган 

«Энг яхши мақола» танлови бўлиб ўтади.

 

Муддат 3.11.2019 йил

 

    Танловларда иштирок этишни ҳоҳловчи талабалар факультетнинг иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича маъсулига мурожаат этиб, батафсил маълумот олишлари мумкин.

 

Талабалар илмий-ижодий жамияти

 

Танловга такдим этиладиган илмий маколалар учун талаблар

      Илмий мақолалар ёш олимлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий фаолиятида миллий мустақиллик ғоясининг туб мазмун-моҳияти, аҳамиятини тарғиб қилишга оид долзарб мавзуларда, илмий тахлил ва тугалланган фикрлар асосида, тегишли таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим.

 

Илмий маъруза учун талаблар

Маъруза тақдимот (презентация) шаклда амалга оширилиши,  презентация слайдлари сони 10 тадан ошмаслиги, презентация тегишли таклиф ва тавсиялар ҳамда фойдаланилган адабиётлар билан тугаши лозим.

        Илмий мақола матнлари тахрир қилинган ҳолда А-4 формат катталикдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилади. Мақоланинг номи бош харфлар билан ёзилади ва 1,5 интервалдан сўнг бош ҳарфларда муаллифнинг исми, шарифи ва фамилияси ёзилади,
1 интервалдан кейин ташкилот ва шаҳар номи кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб матннинг мазмуни 1,5
интервалли сатрларда ёзилади. Илмий мақола матни саҳифаланмаган бўлиб, унинг электрон нусхаси Word дастурида, Times New Roman шрифтининг 14 кегел катгалигида бўлиши ва 5 бетдан ошмаслиги лозим.