«1 OKTABR – O‘QITUVCHI VA MURABBIYLAR KUNI» BAYRAMI MUNOSABATI BILAN O‘TKAZILGAN TADBIRLAR

06.10.2017

Ўқитувчилик азал-азалдан эътиборли касб ҳисобланади. Дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида ўқитувчи-мураббийларга нисбатан бу қадар эътибор қаратилмаган, эъзозланмаган. Мамлакатимизда Республикамизнинг биринчи Президенти И.Каримовнинг Фармонлари билан 1997 йилдан бошлаб 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 августдаги 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий кўмитанинг «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳри ва жойларда ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги (07/9-7-сон, 26.08.2017 й.) мажлиси баёнида ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 31 августдаги 630-сонли буйруғида белгиланган вазифаларни бажариш, мазкур байрамни профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида кенг нишонлашни ташкил этиш мақсадида, институнинг 2017 йил 7 - сентябрдаги 530-сонли буйруғи ижро учун қабул қилинди.

Мазкур буйруқ асосида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан жорий йилнинг 30 сентябрь куни институтда “Байрамингиз муборак, азиз Устозлар” мавзусида турли тадбирлар, яъни: давра суҳбатлари, анжуманлар, кўргазмалар ташкил этилди.

Институтда фаолият кўрсатиб, ҳозирда нафақада бўлган ижтимоий муҳофазага муҳтож профессор-ўқитувчилар ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди.

Институтда кўп йиллардан бери фидойи меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар моддий ва маънавий рағбатлантирилиб, эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Талабалар турар жойида “1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишланган «Байрамингиз муборак, азиз Устозлар» деб номланган тантанали маданий дастурлар намойиши ва байрам дастурхони ташкил этилди.

Байрамга устозлар, талабалар ва элимиз суйган санаткорлар, санъат арбоблари ташриф буюришди ва ўз табрикларини исҳор этишди.

Оламнинг гултожиси инсон бўлса, улар орасида суюклиси устоз-муаллимдир. Устозлар ҳақида сўз кетганда беихтиёр беғубор болалигимиз, орзу интилишларга ташна болалик йилларимиз, илк бора қўлимизга қалам тутқазган биринчи ўқитувчимиз кўз олдимизда гавдаланади. Бизларнинг ҳар бир саволимизга чуқур эътибор ва босиқлик билан жавоб берувчи, элнинг назаридаги биринчи муаллим.

Институтимиз иқтидорли талабалари ҳам ўз ҳонишлари билан мехмонларни ҳушнуд этдилар.

Ҳурматли Устозлар, мураббийлар! Сизлар нафақат шу кунларда, балки доимо халқимиз, Ватанимиз ардоғидасиз. Сизларга бугун қўлимизни кўксимизга қўйиб ташаккур айтамиз.

Байрамингиз муборак бўлсин !!!