ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ НООРГАНИК МОДДАЛАР КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯСИ ФАКУЛЬТЕТИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ПРОКУРАТУРАСИ “ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ АСОСЛАРИ” ҲАҚИДА

19.12.2017

Тараққиёт йўлига жиддий тўсиқ бўлиб, жамият ривожи, соҳалар юксалишига бевосита таҳдид туғдирадиган асосий иллат бу – коррупциядир. Шу боис мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан эски тузум орқали ўтган асрда қонларга қўшилган бу дардга қарши кураш чораларини кучайтириш, уни таг-томири билан йўқотиш, бу борадаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилиб келинди.

Бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми сифатида 2016 йил 24 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ўша пайтда мамлакат президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан киритилган «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги қонунни биринчи ўқишдаёқ  қабул қилганди ва бу Қонун 2016 йил 13 декабрда Сенат томонидан маъқулланганди.

3 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги қонунни имзолади ва қонун 2017 йил 4 январдан кучга кирди.

Қонун коррупцияга қарши кураш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини келтириб ўтади.

Энди коррупция, яъни порахўрлик, мансабдан фойдаланган ҳолда қонунни суистеъмол қилиш, таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик асосида давлат ташкилотларида иш ташкил қилиб, истеъдодли кадрларнинг ўсишига тўсиқ бўлиш, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг давлат томонидан қонун билан кафолатланган ҳолда берилган ҳуқуқларини бузиш, ўз вазифаси бўйича белгиланган мажбуриятларини бажаришни пайсалга солиб, таъмагирлик қилиш каби ҳолатларда бундай қабиҳликларни амалга оширганлар учун давлатнинг қатъий жазоси муқаррарлиги аниқ-равшан белгиланди.

Кучли фуқаролик жамияти сари қадам қўйиб бораётган Ўзбекистонимиз ҳаётида бу Қонуннинг амалга тадбиқ этилиши тараққиёт ривожига катта ҳисса қўшувчи омил бўлиши шубҳасиз.

Хусусан, Тошкент кимё-технология институтида ҳам “Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг маънавий –марифий асослари” мавзусидаги талабалар ва ўқитувчи-профессорлари билан Тошкент шаҳар прокуратураси 10 бўлим катта прокурори Турсунов Бахриддин иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикасининг қонуни Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда мақуллангалиги ҳақида бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210, 211 ва 212 моддалари ҳақида тўлиқ маълумот ва тушунчалар прокурор томонидан айтиб ўтилди. Тадбир  сўнгида прокурор Турсунов Бахриддинга талабалар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларини беришди ва қониқарли жавобларга эга бўлишди.