Тошкент кимё-технология институтида “Янги Аср авлоди” нашриёти-матбаа маркази томонидан нашр этилган китоблар кўргазмаси ташкил этилди

20.12.2017

Ўзбекистон Республикаси Призиденти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб махсулотларини чоп этиш ва  тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш фармойишига биноан бугун Тошкент кимё-технология институтида “Янги Аср авлоди” нашриёти-матбаа маркази томонидан нашр этилган китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада талаба-ёшлар, проффесор ўқитувчилар, шунингдек, институт ходимлари ичтирок этдилар. Кўргазмада намойиш этилган асарлар ҳозирги куннинг дурдона асарларидан бўлиб, институт китобхонлари томонидан зўр қизиқиш билан ўқилди.

Кўргазмани ташкил этишдан асосий мақсад талаба-ёшлар дунёқарашини кенгайтириш, интелектуал ривожланган, маънавий баркамол инсонлар бўлиб, вояга етишларида кўмаклашишдан иборатдир. Кўргазмада китобхонлар намойиш этилган ўзбек ва жаҳон адабиётининг олтин меросига айланган дурдона асарлардан ҳарид қилишди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкин-ки, бу каби кўргазмаларни ташкил этилиши ёшларни адабиётга бўлган меҳрини уйғотишда мухим аҳамиятга эгадир.