“Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!”

23.12.2017

Тошкент кимё-технология институтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 апрелдаги “2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номли тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 63-сонли (08/1-248 17.04.2017 й.) мажлис баёнида белгиланган Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирлари ўтказилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз» номли китобида илгари сурилган ғояларни талаба ёшларга ҳаётий мисоллар асосида, содда ва самимий усулда кенгроқ етказилди.

Тарғибот тадбири ёшларнинг қизиқишлари ҳозирги замондаги глобал ва долзарб муаммоларни ўз ичига олган ҳолда, уларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак фазилатлар руҳида тарбиялаш, онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитет ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, давлат ва ҳукумат томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг барчаси халк манфаати ва ёшларнинг фаровонлиги йўлида эканлигини, юрт тинчлиги ва чегараларнинг дахлсизлигини таъминлаш шунингдек, аҳоли ва ёшларнинг ҳукумат ташкилотлари ва давлат идораларига бўлган ишончини янада орттириш максадида ташкил этилди. Тарғибот гуруҳидан ўрин олган элимиз таниган кино актёрлардан Акмал назаров, Миллий театр актёрларидан Миролим Қиличов ва Сухроб Хасанов кабилар талаба ёшларга ўтган қисқа давр мобайнида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” Давлат дастурининг ижроси бўйича қатор ишлар амалга оширилганлиги, жумладан, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини тизимли амалга ошириш, шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ қабулхоналари” фаолият кўрсатиши “Инсон манфаати – ҳар нарсадан улуғ” деган эзгу ғоянинг ҳаётга изчил ва самарали жорий этилаётганлиги ҳусусида маъруза қилдилар.

Шу билан бирга, тарғибот тадбирлари давомида чет давлатларига пул топиш илинжида чиқиб кетиб, “Одам савдоси” қурбонига айланаётгани ёки турли диний оқимлари таъсирига тушиб, ўз Ватанига, она халқига қурол кўтаришгача бораётган фуқароларни бундай разил йўлдан қайтариш, энг аввало, ушбу салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ўзимизнинг юртимизда ҳам меҳнат учун барча шарт-шароитлар мавжудлиги ҳамда ҳаётимиз фаровонлиги ҳақида гапириб, ҳаётий мисоллар билан тушунчалар берилди. Тарғиботчилар гуруҳи тадаба ёшлар маданий дам олишларини таъминлаш билан бирга уларни бир мақсад сари бирлаштириш, қалби ва онгига миллий истиқлол ғояларини чуқур сингдириш, салбий таъсирларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш, Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини яна ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни мамлакатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб юрти учун нафи тегадиган фидоий инсон бўлишга чақирдилар. Айниқса Глобаллашув жараёнида дунёнинг айрим мамлакатларида содир этилаётган воқеликларни жаннатмакон диёримиздаги манзараларга солиштириб бўлмайди. Бугунгидек тадбирларни фақат тинчлик ва осойишталик, қалблар хотиржам бўлган юртдагина ўтказиш мумкин. Агар кўнгил хотиржамлиги бўлмаса юракка байрамларни нишонлаш сиғармиди, - дея яна бир карра таъкидлашди тарғибот гуруҳи аъзолари. Тарғибот гуруҳи аъзоларининг маърузалари талаба ёшларга  кўтаринки кайфият бағишлади.