Тошкент кимё-технология институтида “Жасорат” клуби томонидан ўтказилган “Афғон урушида қатнашган ветеранлар” ва профессор –ўқитувчилар ҳамда талаба ёшлар ўртасидаги учрашув ҳақидаги тадбир

25.12.2017

Юртимиздаги тинч ва осойишта ҳаёт, мусаффо осмон ва фаровон турмуш тарзи халқимизнинг азалий орзуси. Ана шу осойишта кунларнинг қадрига етиш, уни мустаҳкамлаш ва бугунги дориломон кунлар учун қаҳрамонлик кўрсатган инсонларни эслаш ва уларга эҳтиром кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Бугун халқимиз, айниқса ёшларимиз ўзлигини тобора чуқурроқ англаб боргани сари барчамизнинг қалбимизда “Биз киммиз, кимларнинг авлодимиз, кимлар билан фахрланамиз, биз уларга муносиб бўла оламизми? ” деган даъваткор сўзлар теран маъно касб этиши табиийдир.

Биз ёш авлодимизни миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш билан бирга, уларнинг умумбашарий тараққиёт ютуқлари, замонавий ютуқлари, замонавий билимларни ҳар томонлама чуқур ва пухта эгаллаши учун барча шарт- шароитни яратиб беришимиз лозим.

Ана шу нуқтаи-назардан Тошкент кимё технология институтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишига қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ТКТИ ректори 782-сонли Буйруқ (10 ноябрь 2017 йил) “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг институт бошланғич ташкилоти қошида “Жасорат” клуби фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида” ги қарори ижроси таъминлаш юзасидан ушбу тадбир ўтказилди. Тадбирда институтнинг 200 дан ортиқ талаба ёшлари ва барча профессор-ўқитувчилар, факультет деканлари ва декан муовинлари  қатнашдилар.

 Кириш сўзини институтнинг маънавий-ахлоқий ишлари бўйича проректори Т.Жумаев  ўз маърузаси билан очиб берди ва “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти қошидаги институтнинг “Жасорат” клуби фаолияти тўғрисида” маълумот берди.

Сўнгра тадбир қатнашчилари бўлган авғон уруши қатнашчилари, ветеранларга сўзни берди.  Уруш фахрийлари ўз сўзида руш ва унинг оқибатлари, авғон уруши ва унинг салбий оқибатлари, тинч-тотув яшаш, ўша пайтлардаги ҳолатлар юзасидан маълумот бердилар.

Жумладан, 1979-1989 йиллардаги Афғон урушида қатнашган ветеранларга берилди. Ҳар бир уруш қатнашчиси ўз сўзида урушда ўтган кезлар, урушнинг оқибатлари, ватан ҳисси, юқотилган яқинлар, ҳалок бўлган аскарлар, кўрсатилган жасорат, ўз халқининг мард, жасур ўғлонлари хизматини тилга олдилар.

Тинчликни қадрига етиш, ватанга, юртга содиқ фарзандлар бўлиш ҳозирги ёшларнинг бурчи эканлиги ва бу борада мамлакатимизда қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтдилар. Талаба ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлари, руш ва унинг оқибатлари, юрт ўғлонлари, бобокалонлари ҳақида фикр билдириб ўтдилар.

 Баъзи талабалар ўзларининг шеърлари ва ўқиган китоблари бўйича ҳам маълумот бердилар.