“Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси” факультети талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари ўртасида “Одам савдосига қарши курашиш - барчамизнинг вазифамиз” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди

26.12.2017

Тадбирни ТКТИ ООМТФ декани О.Юнусов кириш сўзи билан очди ва тадбир иштирокчиларига таклиф этилган мутахассис билан таништирди ҳамда тадбирни кириш сўзи билан факультет декани О.Юнусов Одам савдоси инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, дунё тараққиёти учун мутлақо ёт бўлган трансмиллий муаммо, жиноят эканлиги Юртимизда замонавий қулликка қарши изчил кураш олиб борилаяпти.

Бунда аҳолининг ушбу қабиҳ жиноят ҳақида хабардорлигини ошириш, уларни ноқонуний миграция оқибатлари хусусида огоҳлантириш, бу борада Ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар билан таништириш муҳим аҳамият касб этиши ҳақида гапириб ўтди. Ҳозирда атроф-муҳитда бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлмаслигимиз, тинчлигимиз энг олий неъмат эканлигини доимо ёдда сақлашимиз ва бунинг учун ҳамиша ҳар ерда огоҳ бўлишимиз керакли хақида гапириб ўтди. Сўнг сўзни келган мехмонга берди.

         Капитан Номозов Равшанжон Бахтиёрович сўзга чиқиб, тадқиқот жараёнида одам савдоси қурбонлари қариндошларининг хатти-ҳаракати ўрганилди. Мониторинг натижаларига биноан, кейинги вақтларда фуқаролар ўз яқинларини меҳнат ёки шаҳвоний қулликдан озод қилиш учун камроқ ҳаракат қила бошладилар. Сўров таҳлилларига кўра, 2017 йилда одам савдоси қурбонига айланган қариндошини озод қилишга интилганлар сони 2015 йил билан қиёслаганда 12,6 фоизга камайган. Бу одам савдосига қарши курашиш бўйича мамлакатда кўрилаётган чора-тадбирлар самара бераётганидан далолатдир.

        Фуқаролар буни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари  институтининг жорий қилиниши, одамфурушларни жазолаш ва жавобгарликка тортиш бўйича чораларнинг изчил таъминланаётганлиги билан боғлашмоқда.Таҳлилларнинг кўрсатишича, давлат ва жамоат ташкилотлари одам савдоси қурбонларини озод қилишга имкон қадар кўпроқ ёрдам бермоқда. Респондентларнинг 37,5 фоизи ўз қариндошини озод этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёрдамидан тўла даражада қониқишади. Сўровда қатнашганларнинг билдиришича, уларнинг яқин кишиси мазкур ташкилотлар ходимларининг фаол ҳаракатлари туфайли уйига қайтган.

Мониторинг меҳнат ёки шаҳвоний қулликдан озод бўлган ва уйига қайтган фуқаролар сони барқарор ўсганлигини аниқлади. Бундай ҳолатлардан хабардорларнинг 87,9 фоизи таниши ҳозирги вақтда қулликдан озод бўлганини ва уйига қайтиб келганини билдирган. Бу кўрсаткич 2015 йилдагига нисбатан 27,2 фоиз ўсган.  Марузадан сўнг факулътет 3-босқич талабаси С.Хикматова сўзга чиқди ва ўз таклифларини билдирди. Тадбир сўнггида факултет профессор-ўқитувчилари ва талабалари қизиқтирган барча саволларга жавоб олидилар,  келган меҳмонга факультет Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовуни Б.Н.Боборажабов  жамоа номидан миннатдорчилик билдириб тадбирни якунлади.