2017 йил 26 декабр куни “Con Tex LLC” компанияси президенти Жамшид Авлоний Тошкент кимё-технология институтида семинар-тренинг ўтказди

27.12.2017

А.Р.Беруний номли Тошкент политехника институти битирувчиси, таниқли олим-маърифатчи, машхур педагог Абдулла Авлонийни набираси, хозирги вақтда Америка Қўшма Штатларининг “Con Tex LLC” компанияси президенти Жамшид Авлоний 2017 йил 26 декабр куни Тошкент кимё-технология институтида  семинар-тренинг ўтказди.  Жамшид Авлоний Тошкент политехника институтининг “Пластмассалар қайта ишлаш технологияси” мутахассислиги бўйича тугатган ва охирги йилларда АҚШда истиқомат қилмоқда. Аққли текстил материаллар соҳасидаги инновацион ғояларини ишлаб чиқаришга қўллаш натижасида АҚШда “Con Tex LLC” корхонасини очиб, хозирги вақтда ушбу корхонанинг президент сифатида фаолият қўрсатиб келмоқда. Корхонада ишлаб чиқарилаётган ақлли текстил материаллар медицина, спорт, автомобил ва шу каби юқори технологик махсулотлар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилиб келмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи давомида бир қатор ўзбекистонлик олим, тадбиркор ва ишлаб чиқарувчилар билан учрашувлар ташкил этилиб, шу қаторда Ж.Авлоний хам Ўзбекистонга келиб, илм-фан ва технологияларни ривожлантириш борасида ўз тажрибалари билан алмашиниш учун таклиф этилган ватандошларимиздан бири эди.

Ж.Авлоний Тошкент кимё-технология институтида “Ақлли текстил материалларни тадбиқ этиш. Инновацион ғояларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида профессор-ўқитувчи, талаба, магистрант ва докторантлар учун семинар-тренинг ўтказди.  Семинар-тренинг жонли мулоқот тарзида давом этиб, ўқитувчи ва талабалар келажакда инновацион кимёвий технологиялар сохасида хамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр ва мулохазаларини билдиришди.

2018 йил юртимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилинганлигини эътиборга олиб, Ж.Авлонийнинг ТКТИга ташрифи келажакда Ўзбекистон олий таълим тизими, фан ва технологияларни ривожлантиришга ўз хиссасини қўшади деб ҳисоблаймиз.