Тошкент кимё-технология институтининг “Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси” факультети талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари ўртасида “Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги” мавзусида тадбир ўтказилди

25.12.2017

2017 йил 24 декабр куни Тошкент кимё-технология институтининг “Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси” факультети талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари ўртасида “Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни ТКТИ Проректори  Т.Қодиров кириш сўзи билан очди ва тадбир иштирокчиларига таклиф этилган меҳмонлар ва мутахассисларни  таништирди ҳамда тадбирни кириш сўзи билан Проректор Т.Қодиров очиб берди.

 Т.Қодиров ўз сўзида Шароф Рашидов хаёти ва ижоди бўйича қисқача маълумот бериб ўтди. Сўнг сўзни келган мехмонларга берди.

Алимардонов Тўлқин суҳбат давомида, устоз-мураббийлар ва талабаларни Адиб, йирик давлат арбоби Шароф Рашидов 1917 йилнинг 5 ноябрида Жиззахда деҳқон оиласида таваллуд топган, Наримонов мактабида таҳсил кўрди. 1934 йилда Жиззахдаги педагогика техникумини, 1941 йилда Самарқанд дорилфунунини тугатади. Шундан сўнг муаллим ва мухбир сифатида ўз фаолиятини бошлайди ва хаёти давомида қилган тарихий ишлари уни бунёдкорлиги борасида маълимотлар берди.

Т.Алимардонов Шароф Рашидов хаёти ва ижоди ҳақидаги қизиқарли маьлумотлар ҳақида талабаларга батафсил маьлумот бериб ўзи ёзган Шароф Рашидов хаёти ва ижоди бўйича Ўчмас Шараф номли китоби хақида хам гапириб ўтди.

Сўнг Фалсафа ва маънавият асослари кафедраси Мудири О.Сирожов сўзга чиқди ва талабаларга викторина тарзида Адиб Шароф Рашидовнинг ёзган асарлари китобларини ким ўқиган ва асарнинг номи мазмуни нима деган саволни ўртага ташлади ва ғолиб бўлган талабага китоб совға қилинишини айтди.

Факультет талабалари бу викторинада жуда фаол иштирок этдилар тадбир савол жавобга бой ва мазмунли тарзда бўлиб ўтди.

Тадбир сўнгида факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олиб, келган меҳмонларга ўз миннатдорчилигини билдирди.