2017-2018 ўқув йилидаги қишки таътилни мазмунли ўтказиш ҳамда, институт профессор-ўқитувчилари ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш мақсадида “Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси томонидан 4,5-январ кунлари спортнинг “Стол тенниси”, “Волейбол”, “Шаҳмат-шашка” турларидан мусобақалар ўтказилди

05.01.2018

2018 йилнинг 4-январида Тошкент кимё-технология институтининг профессор-ўқитувчилари ўртасида спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақада институтнинг барча факультетларидан жами 46 нафар профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. Мусобақа натижаларига кўра аёллар ўртасида I-Ўринни НМКТ факультети ўқитувчиси Зулярова Н,  II-ўринни Бекмуратова М, III-ўринни Н.Рахматовалар эгаллашди.

Ушбу спорт тури бўйича эркаклар ўртасидага мусобақада I-ўринни  “Умумий Ноорганик кимё“ кафедраси ўқитувчиси Д.Ғиёсов кўлга киритган бўлса II-ўринни “Физика ва электротехник”  кафедраси ўқитувчиси А.Ҳайдаров, III-ўринни “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси” факультети декан муовуни  Б.Боботуллаевлар қўлга киритишди.

Шунингдек 2018 йилнинг 5-январида институт профессор-ўқитувчилари ўртасида спортнинг “Шахмат-шашка” тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақада институт профессор-ўқитувчиларидан 60 нафари иштирок этишди. Мусобақа муросасиз ва қизиқарли вазиятларга бой бўлди. Мусобақа натижалари спортнинг “Шаҳмат” тури бўйича  эркаклар ва “Шашка” тури бўйича эса аёллар ва эркаклар ўртасида аниқланди.

Мусобақа натижаларига кўра “Шаҳмат” спорт тури бўйича  I-Ўринни Хайдаров Абдулазиз,                    II-Ўринни  Исмоилов Бобурбек,  III-Ўринни Холиқулов Бекзодлар эгаллашди.

Спортнинг “Шашка” тури бўйича эса аёллар ўртасида ,  I-Ўринни Д.Лалибоева, ,  II-Ўринни М.Бекмуратова, III-Ўринни Н.Рахматовалар эгаллаган бўлса, Эркаклар ўртасидаги “Шашка” мусобақасида  I-Ўринни Т.Исмоилов, ,  II-Ўринни Ниязов Хасан, ,  III-Ўринни Ниязов Хусан қўлга киритишди.

Куннинг иккинчи ярмида хотин-қизлар ўртасида факультетлараро “Волейбол” мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақа замонавий “Волейбол” қоидалари асосида ташкил этилди. Мусобақада институтнинг барча факультетларидан 10 нафардан жами 40 нақар профессор ўқитувчилар иштирок этишди.  Мусобақа натижалари қуйидагича якунланди  I-Ўринни  “Менежмент ва касб таълими” факультети хотин-қизлар жамоаси, II-Ўринни “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси” факультети жамоаси, III-Ўринни “Ёқилғи махсулотлари органик бирикмалар технологияси”  факультети жамоаси эгаллашди.

2017-2018 ўқув йилидаги қишки таътилни мазмунли ўтказиш мақсадида “Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси томонидан ташкил этилаётган “Футбол” мусобақасига 8-январ соат 11 00  да старт берилади. Мусобақада институтнинг барча факультетлари профессор-ўқитувчилари ўз факультети шарафини ҳимоя этиш учун майдонга тушишади.