Тошкент кимё технология институти профессор-ўқитувчиларига 2018 йилнинг 3,5,8 январ кунлари “Педогогик махорат мактаби” номли семинар тренинг бўлиб ўтмоқда

05.01.2018

“Педогогик махорат мактаби” номли семинар тренингни биринчи куни институт ректори Ш.А.Муталов “Олий таълимнинг ўқув-меъёрий хужжатлари ва уларнинг юритилиши” мавзусида маъруза қилдилар.

Марузада: Истиқлол йилларида таълим тизимини тубдан янгилаб, уни замон талаблари даражасига кўтариш мамлакатимизда маънавий ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бирини ташкил этиб келяпти.

Таълим жараёнида интерактив услублар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда, бунинг муҳим сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологияларда эса, уларни эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб таҳлил қилишларига, хатто ҳулосаларни ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади.

Йиғилганларга

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрельдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2909-қарори.
  • 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини Комплекс ривожлантириш дастури.
  • Олий таълим муассасаларида талабалар қабул кўрсаткичларини ва таълим йўналишларини ўзгариши билан боғлиқ профессор-ўқитувчиларнинг зарурий таркибини ва сифатини таъминлаш вазифалари, муаммолари ва таклифлари.
  • Олий таълимнинг ўқув-тарбиявий жараёни мазмуни, ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  3151-қарорига алохида тохталиб ўтдилар.

Семинар тренингни иккинчи куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Сенати ва Олий мажлис қонунчилик палатасига қилган мурожотларини институтнинг “Фалсафа ва маънавят асослари” кафедрасининг мудири доцент О.Сиржов томонидан шархлаб берилди.

Фармацевтика ва кимё саноати ходимлари касаба уюшмалари Республика Кенгаши юристи  А.Ж.Хасанбоев ва Мехнат мухофазаси бўлим етакчи мутахассиси К.Ниғматуллаевлар йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Авф қарори билан таништириб.

Ходимларнинг хуқуқ ва мажбурятлари, уларга яратилиб бераётган имтиёзлар билан таништирдилар.