Ёқилғи ва органик бирикмалар кимёвий-технологияси факультети жамоаси Биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаб Оқ саройга хайкал зиёратига ташриф уюштирди

27.01.2018

“Ёқилғи ва органик бирикмалар кимёвий технологияси” факультети талабалари гурух мураббийлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд кунларининг 80 йиллиги муносабати билан у кишини хотирлаб, эҳтиром кўрсатиб хайкаллари пойига гул қўйилди. Уларни 25 йиллик ишлари ёд олинди. Ватанимиз мустақилликка эришгач у кишининг олиб борган сиёсатлари, халқ фаровонлиги учун яратилган шарт-шароитлар эслаб ўтилди. Ҳар бир талаба президентимизни ҳар бир ишларидан мисол келтириб ўзаро муҳокама қилдилар.