ОЗИҚ-ОВҚАТ МАХСУЛОТЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ ФАКУЛЬТЕТИ ВА ЁҚИЛҒИ ОРГАНИК БИРИКМАЛАР КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯСИ ФАКУЛЬТЕТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ БУЮК ДАВЛАТ ВА СИЁСАТ АРБОБИ И.А.КАРИМОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 80 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН “ЁДИ-ҲАМИША ЁДДА” МАВЗУСИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

27.01.2018

Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича проректор Т.Ж.Қодиров тадбирни очиб, бугунги кунда юртимизнинг ҳар бир гўшасида,олий ўқув юртлари, махаллалар, давлат идораларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти буюк давлат ва сиёсат арбоби И.А.Каримовнинг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда деб таъкидлади, сўнг сўзни Фалсафа ва маънавият асослари кафедраси кафедра мудири О.Сирожовга берди.

О.Сирожов “Ислом Каримовнинг лидерлик қобилияти” мавзусида маъруза қилди. О.Сирожов ўз маърузасида “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти буюк давлат ва сиёсат арбоби  И.А.Каримовнинг фаолиятларига назар ташлар эканмиз, уларни ҳаётда мураккаб ва чигал даврда сиёсат майдонига кириб келдилар ва миллатимиз шаънини муносиб равишда химоя қилибгина қолмасдан унинг мустақиллиги, равнақи ва эрки учун сўнгги нафасларигача курашдилар. Ўтган 25 йил давомида юртимизнинг ҳар бир соҳасини ривожлантириш йўлида кўплаб ишларни амалга оширдилар. Айниқса, ”Фарзандларимиз биздан кўра билимли кучли, доно ва албаттаб бахтли бўлишлари шарт” деган сўзлари ёш авлод учун янада кўпроқ марраларни забт этишга ундайди” деб ўз маърузларини тугатдилар. Шундан сўнг Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси совриндори Миркомилов Абдурахмон сўзга чиқиб “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти буюк давлат ва сиёсат арбоби И. А. Каримов хақида гапирди.

Тадбир сўнгида талабалар учун викторина бўлиб ўтди. Унда талабалар Ислом Каримовнинг ҳаёти ва ижидига оид саволларга жавоб бериб,биринчи президентимиз томонидан ёзилган “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” номли китоблари билан тақдирландилар.

Тадбир кўтаринки руҳда ўз ниҳоясига етди.

 

26-январ 2018 й.