Тошкент кимё-технология институти Ноорганик моддалар кимёвий технологияси факультети талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланга “Ёди ҳамиша ёдда” мавзусида ўтказилган тадбир бўлиб ўтди.

30.01.2018

     Тадбирда ТКТИ проректори проф. Қодиров Т.Ж., Ўзбекистон республикаси ёзувчилар уюшмаси раис ўринбосари Усмонова Мунаввар, “Ўзбекистон тарихи” кафедраси мудири т.ф.д., проф. Ўлжаева Шохистахон, ТКТИ касаба уюшмаси раиси ф.ф.н., доц. Караходжаева М.Х., “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси” факультети декан ўринбосарлари Б.Б.Бабатулаев, А.У.Абдурахимова, “Менежмент ва Касб таълими” факультети декани Ғ.Хамроқулов, декан ўринбосари Б.Маназаров, ТКТИ АРМ ходимлари, “Тошкент” телеканали, ТКТИ “Ёшлар итифоқи” такилоти раиси Ш.Норматов ва аъзолари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчи, ходимлар ва талаба ёшлар иштирок этдилар.

 Тадбир бошига И.А. Каримовнинг асарлари, нутқлари, мурожаатлари тўплам ва китоб кўринишида институтимизнинг Ахборот ресурс маркази ходимлари томонидан кўргазма тайёрланди. Мамлакатимизнинг биринчи президенти И.А. Каримовга бағишланган “Ёди ҳамиша ёдда” тадбир иштирокчиларига институтимизнинг Ёшлар иттифоқи аъзолари томонидан тайёрланган кўкрак белгилари тарқатилди. Тадбирни ТКТИ проректори Қодиров Тўлқин Жумаевич кириш сўзи билан очди ва Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг таваллуд санасини нишонлаш доирасида Тошкент кимё-технология институтида режага асосан ўтказилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Сўнг сўз “Ўзбекистон тарихи ва сиёсат фанлари” кафедраси ассистенти Хабибуллаев Орифга берилди.  Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматларини инобатга олиб ҳамда у кишининг хотирасини абадийлаштириш бўйича бошланган ишларини таърифлаб берди.

Ўзбекистон республикаси ёзувчилар уюшмаси раис ўринбосари Усмонова Мунаввар И.А. Каримов ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар. Давлат арбобига бағишлан шеърларни ўқиб эшиттирди. Ота-онаси ва ўзининг бошидан ўтган қийинчиликларни енгиб ўтишда давлатимизнинг биринчи президенти кўрсатган ислоҳотлари ва мустақилликка қўшган ҳиссалари ватанимизнинг мустақиллигига кучли пойдевор бўлганлигини айтиб ўтди.

Кейинги сўзлар Ўзбекистон тарихи” кафедраси мудири т.ф.д., проф. Ўлжаева Шохистахон, факультет профессор ўқитувчилари ва талабаларига берилди. Улар ўз чиқишларида ҳаётида чуқур ва кетмас из қолдирган Ислом Каримовнинг пок хотирасини ёд олиб ўз миннадорчиликларини билдиришди.

Тадбир сўнгида Тошкент кимё-технология институти касаба уюшмаси раиси ф.ф.н., доц. Караходжаева М.Х. томонидан Ўзбекистон Республикаси биринчи президентининг иш фаолиятига оид ўтказилган викторина саволларига тўғри жавоб берган талабалар эсдалик совғалар, яъни И.А. Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” китоби билан тақдирланди.