Тошкент кимё-технология институти академик лицейида Тошкент кимё-технология институти ректори ҳамда проректорлари билан ўтказилган очиқ мулоқот

23.02.2018

Жорий йилнинг 22 февраль куни Тошкент кимё технология институтининг ректори академик лицейга ташриф буюриб,  ўқувчи-ёшлари билан очиқ мулоқат ўтказилди. Тадбирни академик лицей директори А.У.Мадраимов очиб, сўз навбатини институт ректор   Ш.А.Муталовга берди. Шухрат Муталов ўқувчиларга Мустақилликка тенгдош Тошкент кимё технология институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 6 майдаги 203-сонли Фармонига биноан собиқ Тошкент политехника институти таркибидаги  кимёвий технология ва мухандислик технологияси факультет негизида ташкил топгани ҳақида гапириб берди.. Институт ўтган давр ичида кимё, озиқ-овқат, нефть-газ, қурилиш материаллари ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига 10 мингдан зиёд юқори малакали мухандис технологлар, таълим йўналишлари бўйича мингдан ортиқ бакалавр ва 30га яқин мутахассисликлар бўйича магистрлар тайёрлаб берди, 40 дан ортиқ фан докторлари ва 138 нафар фан номзодлари тайёрланди. Қизиқарли маълумотлардан сўнг ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Шухрат Муталов иқтидорли ўқувчиларга эътиборни кучайтириш лозимлигини, уларга имкониятлар яратишимиз кераклиги ҳақида ҳам гапириб ўтди. Академик лицейнинг табиий фанлар йўналиши 1-15 гуруҳи ўқувчиси  Мадраимов Мухаммадислом Шахобиддинович кимё фанидан “Интер-Химик-Юниор-2017” халқаро масофавий олимпиадада II ўринни эгаллаганини фахр билан тилга олди.  Мухаммадислом Мадраимов меҳнатини қадрлаган ҳолда фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо савға  билан  тақдирлади.                    

 Шундан кейин  Шухрат Муталов академик лицейда фаолият юритаётган ўқитувчилар билан ҳам дилдан суҳбатлашди.