“Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” ғолиби

12.03.2018

Ўзбекистон Хотин – қизлар қўмитаси “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инавацион лойиҳаси” 1 республика танловида Тошкент кимё-технология институти, Ноорганик моддалар кимёвий технологияси факультети декан муовини Абдурахимова Азиза Уразалиевна илдиз ва туганак меваларни   қайта ишлаш технологиясида янги самарали усул ва қурилмаларни яратиш мавзусида ўз лойиҳаси билан иштирок этди ва ғолиб бўлди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг қошидаги Ихтирочи аёллар уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилаётган "Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси" биринчи танловининг якуний босқичи Тошкентдаги Турин политехника университетида бўлиб ўтди.

Мазкур танлов натижасида иқтидорли хотин-қизларнинг тегишли соҳа корхоналарининг илмий, техник ва технологик масалалари бўйича олинган патенти асосида инновацион лойиҳалар тайёрланади. Шу билан бирга Инновацион ривожланиш вазирлиги, агентликлар, холдинг компаниялари, акциядорлик жамиятлари, саноат корхоналари ва бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган танловларда тадқиқотчи аёллар ўз лойиҳалари билан қатнашиши бўйича ташкилий ишлар амалга оширилади.

Ушбу кўрик танловда Тошкент кимё-технология институти, Ноорганик моддалар кимёвий технологияси факультети декан муовини Абдурахимова Азиза Уразалиевна илдиз ва туганак меваларни   қайта ишлаш технологиясида янги самарали усул ва қурилмаларни яратиш мавзусида ўз лойиғаси билан иштирок этди ва ғолиб бўлди.