“БИЗ-СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ”

07.04.2018

      2018 йилнинг 3 апрел куни Ноорганик моддалар кимёвий технологияси факультети фаоллар залида институт талаба-ёшлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ОИВ/ОИТС касаллиги, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки чекиш каби иллатларнинг олдини олишга қаратилган “БИЗ-СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ” мавзусида ўтказилган тарғибот тадбирида институт Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича проректор Т.Қодиров, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Умаров, Республика ОИТСга қарши кураш маркази шифокори З.Холхўжаева, “Ибн Сино саломатлик маркази” шифокори Н.Хожиакбарова, факультет декан муовинлари, академик гуруҳ мураббийлари, институт талабалари қатнашди.

ТКТИ маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича проректор Т.Ж.Қодиров тадбир иштирокчиларини таклиф этилган меҳмон-мутахассис билан таништирди. Шунингдек, тадбирдан кўзланган асосий мақсад, талаба- талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ОИВ/ОИТС касаллиги, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки чекиш каби иллатларнинг олдини олишга қаратилган эканлигини ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг, сўзни Республика ОИТСга қарши кураш маркази шифокори З.Холхўжаевага берди. Жамиятимизда соғлом турмуш тарзи ҳукмрон бўлса, келажакни кўзлаб олиб борилаётган изчил ислоҳотлар янада жадаллашиб, ҳаётимиздан барқарор ўрин эгаллайди. Чунки, шахс наинки жисмонан, балки ақлан соғлом, фикран етук бўлсагина турмушимизга янгиликлар жорий этилиб, барча соҳаларда тараққиёт сари дадил қадамлар қўйилаверади. Соғлом турмуш тарзига риоя этиш кўплаб муаммоларнинг олдини олиш демакдир. Бугун ушбу мавзуга жуда кўп дуч келаяпмиз.

З.Холхўжаева Республика ОИТСга қарши кураш маркази ҳақида ҳамда ОИВ/ОИТС касаллиги, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки чекишнинг олдини олиш ва бу каби зарарли иллатларнинг оқибатлари ҳақида талабаларга маълумотларини айтиб ўтди.

Тадбир сўнгида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олдилар.