“КАРЬЕРА -2018” АМАЛИЙ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

11.04.2018

2017-2018 ўқув йилида Тошкент кимё-технология институтини жами  1237  нафар  талаба битиради. Шундан:

давлат гранти асосида 387 нафар бакалавр ва  68 нафар магистр.   

тўлов-шартнома асосида 850 нафар бакалавр  ва 88 нафар магистрлар ҳамда максадли Қўғирот сода заводи учун  80 нафар  бакалавр ва   12 нафар  магистр  талабалар битиради.

2018 йил 4,5 ва 10 апрел кунлари “Карьера-2018” анжумани ўтказилди. Анжуманда  институт таълим йўналиларига мос келувчи Республикамизнинг 30 га яқин етакчи корхона вакиллари қатнашишди.

Анжуманда  ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари битирувчиларнинг билим ва кўникмалари ҳамда сифатига бўлган талабалари асосида, мутахассис тайёрловчи кафедра мудирлари ва битирувчи ёш мутахассислар билан қизғин давра суҳбатлари давомида иш жойлари ҳақида ҳамда бугунги кундаги иш берувчининг талаблари ҳақида тўлиқ маълумот алмашдилар.

Шу билан бир каторда “Карьера куни” анжуманини ҳар йилгидан олдин феврал ойида ўтказилганлиги жуда мақсадга мувофиқлигини билдириб, битирувчиларнинг диплом олди амалиётини ишга борадиган корхоналарда ўтказилиши  максадга мувофиклигини билдиришди.

Айникса анжуманда “Тошкент дон маҳсулотлари” АЖ, “Хот ланч” МЧЖ, “Барс класс” МЧЖ, “Ўзстандарт” агентлиги, “Ўзпахтаёғ” АЖ, “Артел” МЧЖ, “Oltin yo‘l GTL” компанияси, “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” АЖ, “Шўртан газ-кимё мажмуаси” АЖ жуда фаол иштирок этиб,  алоҳида кўшимча тадбирлар уюштириб, битирувчиларнинг билимларини чуқурроқ аниқлаб ишга кабул қилишиларини  билдиришди. Анжуман жуда қизғин ва кўтаринки руҳда ўтди.