Тошкент кимё-технология институти Ноорганик моддалар кимёвий технологияси факультети талаба-ёшлари ўртасида “Ёшларда экологик билим ва маданиятни шакллантиришнинг долзарб вазифалари” мавзусида ўтказилган профилактик тадбири

14.04.2018

Ўзбекистон Экологк ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси 2018 йил 9 апрель №45/04 хатига асосан 13 апрель куни ТКТИ НМКТФ “Ёшлар экологик билим ва маданиятини шакллантиришнинг долзарб вазифалари” мавзуида давра сухбатини ўтказиш ҳақида Саноат экологияси кафедраси мудири проф. Т.Т. Турсунов ахбороти.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари Ўзбекистон Экологик ҳаракати ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари фаоллари, олимлар, экология соҳасида фаолият олиб бораётган вакиллари иштирок этган семинарда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, соҳага оид қонунлар ижросини таъминлаш, қонунлар мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, фуқароларнинг экологияга оид билими ва маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Мамлакатимизда экологик мусаффоликни таъминлаш, табиатни асраб-авайлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги, “Экологик экспертиза тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа кўплаб қонуности меъёрий ҳужжатлари қабул қилингани, соҳага оид ҳуқуқий асослар тўла шакллангани бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Семинарда мавзуга оид маърузалар тингланди. Тарғибот ишларини янада кучайтириш, фуқароларнинг экологик билим ва маданиятини юксалтириш юзасидан фикр алмашилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.