Тошкент кимё-технология институти жамоасининг “9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Фахрийларимиз ҳамиша эъзозда” деб номланган тадбирлар доирасида Абдурахим Абдурахмоновни табриклаш мақсадида хонадонига қилинган ташриф

10.05.2018

Жорий йилнинг 7 май куни институт ректори Ш.Муталов, маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича проректор Т.Қодиров, касаба уюшмаси раиси М.Каражоджаева, хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.Исмоилова, маънавият бўлими бошлиғи А.Умаров, “Озиқ-овқат махсулотлари технологияси” факультети декани О.Юнусов, маънавият бўйича декан ўринбосари Б.Боборажабов, институт профессор-ўқитувчилари, 20 нафар талаба-ёшлар иштирокида “9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Абдурахим Абдурахмоновни хонадонига табриклаш мақсадида ташриф буюрдилар.

Институт ректори Ш.Муталов институт раҳбарияти, жамоаси, талаба – ёшлар номидан А.Абдурахмоновни чин қалбидан табриклади. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса, мамлакатимизда 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшган, ҳаётнинг пасту баландини билган, турмуш заҳматларини чеккан, бугунги кунда меҳру мурувват оғушида яшаётган отахону-онахонларга бўлган ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш каби инсоний қадриятларни қўллаш ҳам ушбу байрамларимизнинг кўтаринки руҳда ўтишига сабаб бўлмоқда. Тадбирда талаба-ёшлар ижросида байрам табриги сифатида ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар куйланди ҳамда институт жамоаси номидан А.Абдурахмоновга эсталик совғаси ва гуллар топширилди.

Биз сиз билан фахрланамиз. Сиз биргина уруш қатнашчиси эмас, балки бизнинг институтимизда узоқ йиллардан буён салоҳиятли кадрлар етиштириб чиқаришга ҳам ўз хиссангизни қўшганлигингиз билан ҳам алоҳида ҳурматга сазоворсиз! Устоз соғ бўлинг, умрингиз узоқ бўлсин! Байрам яна бир бор муборак бўлсин!