“Менежмент ва касб таълими” факультетида “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Тошкент кимё-технология инситутида кўп йиллар давомида фаолият олиб борган кўп йиллар давомида фаолият олиб борган ҳозирги кунда нафақага чиққан профессор-ўқитувчилар хонадонларига ташриф

11.05.2018

2018 йил 7 май куни “Касб таьлими” кафедраси мудири доц. Г.Ш.Арипова, факультет маънавий-аҳлоқий тарбия ишлари бўйича декан муовини Б.Маназаров, факультет мураббийлар кенгаши раиси А.Ахмедова, катта ўқитувчи Ш.А. Зокировалар билан биргаликда “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан табриклаш мақсадида НМКТ факультетининг АФКК кафедрасида узоқ йиллар давомида  лаборатория мудири бўлиб фаолият олиб борган, ҳозирда нафақадаги Ишанходжаева Феруза Исмаиловна хонадонига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида Ишанходжаева Феруза ўзининг меҳнат фаолияти ҳақида, эришган ютуқлари, ҳозирги кундаги турмуш ҳаёти ҳақида қизиқарли суҳбат олиб борди. Шунингдек, бизнинг ташрифимиздан жуда ҳурсанд эканлигини, бунинг учун институт раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдиришини, бу каби ташрифлар нафақадаги инсонлар учун юксак эҳтиром эканлигини баён этди.

Жорий йилнинг 7 май куни “СИМ” кафедраси профессор-ўқитувчилари  Ш.А.Мухамедова, Ж.А.Алиева, Б.Р.Тиллаева, Ф.Т.Қосимова, М.Р.Турсунова, С.Э.Бозоров, Я.О.Сейдабдуллаевлар биргаликда “СИМ” кафедрасида узоқ йиллар давомида фаолият юритган, бугунги кунда нафақада чиққан меҳнат фахрийси Муратова Шохиста опанинг хонадонларига ташриф буюрдилар. Суҳбат чоғида Шохиста опа Муратова иккинчи жахон уруши вақтида ватан химояси йўлида курашган ва жон фидо қилган аждодларимиз олдида бир умр қарздор эканлигимиз ва уларни хотираларини абадийлаштириш мақсадида давлатимиз томонидан кўпгина амалий ишлар олиб борилаётганлиги хақида айтиб ўтдилар ва кафедра аъзоларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

         “СИМ” кафедра мудири Абдурахманов А.К бошчилигида кафедранинг  профессор-ўқитувчилари Касимов С.М., Авазходжаева Д.М., Азимова Х.М., Мўминова Д.Д., Хайдарова К.А., Бердиқулова М.Р., А.Т Тохировлар билан биргаликда “СИМ” кафедрасида узоқ йиллар давомида фаолият юритган, бугунги кунда нафақага чиққан меҳнат фахрийси Габриелян Нина Айрапетовна хонадонларига ташриф буюрдилар. Габриелян Нина Айрапетовна ўзи узоқ йиллар давомида фаолият юритган кафедра аъзоларидан ташрифидан кўнгиллари тоғдек кўтарилганлигини ҳамда бундай ташрифларни ташкил этган институт ва факультет раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

2018 йил 8 май куни “Тиллар” кафедраси ўқитувчилар таркиби “9-май Хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан институт маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи лавозимида кўп йиллар фаолият юритган ҳозирда эса  нафақадаги Рашидова Зарифа Мухиддиновна хонадонига ташриф буюришди. Шунингдек, “Тиллар” кафедраси ўқитувчилар таркиби байрам муносабати билан  “Тиллар” кафедраси нафақадаги катта ўқитувчи  Гульнара Шакурова хонадонига ҳам ташриф буюришди.

Хонадон соҳибалари меҳнат фахрийлари институт томонидан кўрсатилган эътибордан боши осмонга етганлигини таъкидлаб, кафедра ўқитувчилари билан анча суҳбатлашиб ўтиришди. Кўп йиллар мобайнида фаолият юритган устозлар институт раҳбариятига, кафедра ўқитувчиларига ўзининг илиқ тилакларини билдирдилар.

 “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Тошкент кимё-технология инситутида кўп йиллар давомида фаолият олиб борган ҳозирги кунда нафақага чиққан профессор-ўқитувчилар хонадонларига ташриф тадбирлари кўтаринки рух ва юқори савия ўтди.