“Менежмент ва касб таълими” факультетида профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ҳодимлар ўртасида ўтказилган мажлис тўғрисида

12.05.2018

2018 йил 11 май куни “Менежмент ва касб таълими” факультетида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3698 сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги 261-сон қарорларининг мазмун-моҳиятини факультет профессор-ўқитувчилари, ишчи-ҳодимлари ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисда “Менежмент ва касб таълими” факультети ўқув ишлари бўйича декан муовини У.Қодиров, факультет маънавий-аҳлоқий тарбия ишлари бўйича декан муовини Б.Д. Маназаров, факультетнинг барча кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3698 сонли қарорининг мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчилар, ишчи-ҳодимлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” га 261-сон қарорининг мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича масалалар кун тартибидан ўрин олди.

Мажлис аввалида  “Менежмент ва касб таълими” факультети ўқув ишлари бўйича декан муовини У.Қодиров сўзга чиқиб, кун тартибини биринчи масаласи  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3698 сонли қарорининг мазмун-моҳиятини ёритиб бериш учун сўзни МСМ кафедраси мудири С.А.Алимбаевга берди.

С.А.Алимбаев ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятига тўхталар эканлар Ўзбекистон Республикасини инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи орган ташкил этилганлиги, унинг хузурида Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси шакллантирилганлиги мазкур йўналишдаги муҳим босқичлардан бири бўлганлиги айтиб ўтдилар. Шу боисдан илмий тадқиқотлар билан ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмларини йўлга қўйишга, алоқаларни мустахкамлашга тўсиқ бўлаётган бир қатор муаммолар, инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш механизмларини тубдан такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни янада самарали жорий этиш учун яратиладиган шарт-шароитлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш Вазирлигини ташкил этиштўғрисида”ги ПФ-5264-сонли Фармонига мувофиқ Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сонли қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини мустахкамлаш ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини молиялаштириш, инновацион ғоялар муалифларини рағбатлантириш масалалари, Республикада хар йили Инновацион ғоялар хафталиги-“InnoWeek.Uz” ўтказилишини ташкил этиш чоралари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш Вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун хужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар бериши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3698 сонли қарорида келтирилган масалалар юзасидан маълумотларни ёритиб бердилар.

Сўнгра “Менежмент ва касб таълими” факультети ўқув ишлари бўйича декан муовини У.Қодиров сўзга чиқиб, кун тартибини иккинчи масаласи  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” га 261-сон қарорининг мазмун-моҳиятини ёритиб бериш учун сўзни “Тиллар” кафедраси доценти Г.С. Келдиёрова бердилар.

“Тиллар” кафедраси доценти Г.С. Келдиёрова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” га 261-сон қарори ва Ўрта Маҳсус таълим Вазирлигининг 2018 йил 7 апрелдаги 310-сонли буйруқлари билан таништирб, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга алоҳида тўхталиб ўтдилар.

 Г.С. Келдиёрова ушбу низомда келтирилган 1-боб. Умумий қоидалар, 2-боб. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, тест синовлари ўтказиладиган жойларга қўйиладиган умумий талаблар, тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда қабул комиссияларининг вазифалари, тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда Давлат тест марказиининг вазифалари, тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вазифалари, тест синовларини ўтказишда Давлат тест маркази вакили, бино раҳбари, гурух назоратчиси ва абитуриентларнинг вазифалари, хуқуқлари ва мажбуриятлари, 3-боб. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция имкониятларини кўриб чиқиш, 4-боб. Якунловчи қоида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга илова ва шакллари билан таништирдилар. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги видео лавҳа намойиши бўлиб ўтди.

Мажлис сўнгида факультет профессор-ўқитувчилари томонидан маърузалар бўйича ўзларини қизиқтиган саволларини бериб уларга жавоблар олишди.