Тошкент Кимё-технология институти «Тиллар» кафедраси ва Қирғиз Республикаси Ўш Давлат университети кафедралари ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

25.05.2018

2018 йил 10-12 май кунлари Тошкент Кимё-технология институти «Тиллар» кафедраси мудири, доцент Тавалдиева Гулбахар Нишановна Қирғиз Республикаси Ўш Давлат университетига таълим соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда ЎшДУда ўтказилаётган халқаро конференция асосий мажлисида маъруза қилиш мақсадида хизмат сафарида бўлди. 

ЎшДУнинг Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Амиралиев Семетей Манасович билан икки олий ўқув юрти таълим тизимига хос жиҳатлар, мос йўналишлар ҳақида оғзаки мулоқот ўтказилди ҳамда  ўзаро ҳамкорлик бўйича дастлабки режалар белгилаб олинди.

Шунингдек, ЎшДУ Ривожлантириш ва халқаро алоқалар бўйича проректор, профессор А.О.Абдувалиев ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бугунги давр талаби эканлиги ва бу ишларни ривожлантириш келгусида ҳар икки олий ўқув юрти учун кўзланган натижаларни бериши ҳақида гапирди.

Шундан сўнг Г.Н.Тавалдиева ЎшДУнинг 3 та кафедралари  - “Кыргыз тили илими” (кафедра мудири - филол.и.д., профессор  Элчиев Ж.Э.), “Методика обучения кыргызского языка и литературы” (кафедра мудири – педагогика фанлари доктори, профессор  Момуналиев С.М.) ҳамда “Практический курс русского языка и культуры речи” (кафедра мудири доц. Абдиев К.Р.) кафедралари билан танишиб, кафедра мудирлари билан ўзаро фикр алмашган, шундан сўнг кафедралараро ҳамкорлик шартномалари расмийлаштирилган.

Ҳамкорликнинг мазмуни асосан  2 томонлама ўзаро тажриба алмашинув, ҳамкорликда ўқув-услубий адабиётлар яратиш, илмий лойиҳаларда иштирок этиш, мастер-класс ўтказиш, талаба алмашинув, илмий-амалий анжуманларда иштирок этиш каби мақсадлар қўйилган.

11 май куни Г.Н.Тавалдиева ва ЎшМУ аккредитация ва таълим сифати департаменти директори, п.ф.д., проф. М.А.Алтибаева ўртасида университетда таълим сифатига қўйилаётган талаблар, ўзгаришлар, ҳозирда олиб борилаётган ишлар ҳақида ўзаро суҳбат бўлиб ўтди.

Шу куни ЎшДУда ўтказилаётган “Актуальные задачи реализации и практического применения государственных образовательных стандартов среднего общего и профессионального образования в Кыргызской Республике” в рамках «Бекбоевских чтений – 3» и «X Назаровских чтений» номли халқаро илмий-амалий конференцияда Г.Тавалдиева иштирок этди.

Конференция Қирғиз Республикаси мадҳияси билан бошланди. Қирғиз Республикаси халқ ўқитувчилари – проф. И.Бекбоев ва проф. М.Назаровларнинг илмий-педагогик фаолиятига оид видеофильмлар, слайдлар намойиш қилинди.

Шундан сўнг халқаро анжуманни кириш сўзи билан ЎзМУ илмий ишлар проректори проф. И.Г.Кенжаев очди. Университет ректори проф. К.А.Исаков анжуман қатнашчиларини табриклади.

Г.Тавалдиева конференциянинг асосий йиғилишида “Таълимга инновацион ёндашув” мавзуида маъруза қилди. Шундан сўнг, 4-шўбада “Новые образовательные технологии и система оценки знаний” мавзусидаги маърузаларни эшитди ва бу бўйича янги ахборотлар, маълумотлар олди ва ҳар икки давлат ОЎЮлари таълим тизимидаги ўзгаришлар, ислоҳотлар борасида қиёслаш орқали маълум бир хулосаларга келди.

Конференция  маърузалар материаллари қаторига ТКТИ “Тиллар” кафедраси педагоглари Г.Н.Тавалдиева ва У.З.Мирсагатоваларнинг мақолалари киритилган ва “ЎшДУ хабарлари” илмий журналида чоп этилган.  Ушбу анжуман икки ОЎЮнинг ҳамкорлик доирасидаги дастлабки қадами бўлди.