Тошкент кимё-технология институти делегациясининг Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги Санкт-Петербург давлат технология институти (Техника университети)га ташрифи

26.05.2018

2018 йил 17 майдан 19 май кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги Санкт-Петербург давлат технология институти (Техника университети)га Тошкент кимё-технология институти делегацияси ташрифи уюштирилди.

Хизмат сафари давомида ТКТИ Ректори Ш.А.Муталов ва “Ёқилғи ва органик бирикмалар кимёвий технологияси” факультети декани А.М.ИскандеровСПДТИ Ректори А.П.Шевчик, ўқув ишлари проректори Б.В.Пекаревский, илмий ишлар проректори А.В.Гарабаджиу, ижтимоий ва тарбиявий ишлар бўйича проректор В.Н.Нараев ҳамда факультет деканлари Н.Н.Правдин ва Н.В.Сиротинкин билан учрашди.

Учрашувлар натижасида Санкт-Петербург давлат технология институти (Техника университети) ва ТКТИ ўртасида хамкорликшартномаси  ва аниқ дастурий йўл ҳариталари имзоланди.

Ишчи гурухлар иш давомида Республика иқтисодиётига зарур бўлган магистратура мутахассисликлар (“Ноорганик моддалар кимёвий технологияси” ва “Нефт ва нефт-газни қайта ишлаш технологияси”) бўйича “Қўш диплом”ли таълим олишни йўлга қўйиш, хамкорликда тегишли йўналиш ва мутахассисликлар бўйича ўқув режалар тузишни мухокама қилди. “Минерал ўғитлар технологияси” “Қурилиш материаллар технологияси”, “Биотехнология” мутахассисликлар бўйича ўқув режаларни солиштириш ва хамкорликда ривожлантиришга келишилди.

Икки томонлама институтлараро академик алмашинувни йўлга қўйиш, жумладан  “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси” ва “Нефт ва нефт-газни қайта ишлаш технологияси”мутахассислиги бўйича ТКТИ профессор-ўқитувчиларини стажировкаси мухокама этилди. Профессор-ўқитувчилар 1 ойдан 3 ойгача ва докторантларни 1 йилдан 3 йилгача стажировкага жўнатиш масалалари кўриб чиқилди.

СПДТИ ўқитувчилари ТКТИда дарс бериш, семинар ва тажриба алмашинувни амалга ошириш мақсадида таклиф этилди.  СПДТИ факультет деканлари Н.Н.Правдин ва Н.В.Сиротинкин Ўзбекистонга келиш, ҳамда хамкорликда ўқув режаларни мухокама этиш учун масъул шахслар этиб тайинланди.

                         Хамкорлик шартномасини имзолаш, хамкорликни мухокама этиш. Санкт-Петербург, 18.05.2018.

Бундан ташқари институт ўқув ишлари проректори Б.В.Пекаревский билан таълим йўналишлари ўқув режалари ва ўқув жараёни графиги туғрисида, илмий ишлар проректори А.В.Гарабаджиу иккита институт ҳамкорликда халқаро грантлар олиш тўғрисида ўзаро суҳбат ўтказилди.

Институтнинг “Кимёвий моддалар ва материллар” факультети (декан Н.Н.Правдин) ва “Кимёвий ва биотехнология” факультети (декан Н.В.Сиротинкин) кафедралари билан яқиндан танишиб ўқув лабораториялари кўриб ўрганилди:

  1. Кафедра общей химической технологии и катализа;
  2. Кафедра молекулярной биотехнологии
  3. Кафедра технологии микробиологического синтеза
  4. Кафедра химии и технологии синтетических биологически активных веществ
  5. Кафедра химической технологии органических красителей и фототропных соединений
  6. Кафедра технологии нефтехимических и углехимических производств
  7. Кафедра химической технологии полимеров

Кафедра процессов и аппаратов.

Лаборатория шароитлари,

Кафедра технологии нефтехимических и углехимических производств, Санкт-Петербург, 19.05.2018.

Россия Федерацияси мегагрантлари асосида т.ф.н. Д.А.Сладковский рахбарлигида ташкил этилган “Катализ технологиялари” лабораториясининг асбоб-ускуналари билан яқиндан танишилди:

ТКТИ ахборот-ресурс базасини бойитиш мақсадида мутахассилик фанларни ўқитиш учун замонавий ўқув адабиётлар (рус тилида) олиб келинди, хамда хамкорликда дарсликлар ёзиш келишиб олинди:

  1. Потехин В.М. Химия и технология углеводородных газов и газового конденсата:Учебник. 2-е изд. Санкт-Петербург. 2017, 568 с.
  2. Нараев В.Н. и др. Общая химия: Учебное пособе. Санкт-Петербург. 2018. – 164 с.
  3. Романков П.Г.  и др. Методы расчета процессов и аппараты химической технологии (примеры и задачи): Учеб. пособие для вузов. 3-е изд. Санкт-Петербург. 2010. – 544 с.