Тошкент кимё-технология институти Ноорганик моддалар кимёвий технологияси факультетида “Кимёгарлар куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

26.05.2018

2018 йил 25 май куни Ноорганик моддалар кимёвий технологияси факультетида “Аналитик, физикавий ва коллоид кимё” кафедра мудири Х.С.Талипова ҳамда кафедра ассистенти Н.Ш.Зулярова ташаббуслари билан “Кимёгарлар куни”га бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда факультет декан муовинлари Б.Б.Баботулаев, А.У.Абдурахимова, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этишди.

Тадбирни “Аналитик, физикавий ва коллоид кимё” кафедраси профессори Ш.П.Нуруллаев очиб берди ва кафедрага академик Ҳ.Р.Рустамов номлари берилгани бўйича ахборот берди.

Сўнгра институтимиз иқтидорли талабалари Ҳ.Юнусходжаева “Кимё фани ютуқлари”  ва Ф.Азимкулов “Нобель мукофоти ва ушбу мукофотга сазовор бўлган кимёгаролимларнинг илм-фан ривожига қўшган ҳиссалари” мавзуларидаги тақдимот билан иштирок этишди.

Тадбирда кимё фанидан бир қанча ютуқларга эришган ва Халқаро олимпиадаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ва совринли ўрин олган талабаларимиз ҳам қатнашишди. Улар қаторида 2018 йил Республика фан олимпиадасининг 1-ўрин соҳиби институтимиз 2-босқич талабаси З.Жалолиддинов, ҳамда Халқаро интернет-олимпиадасининг 2016, 2017 йилларда кумуш, 2018 йилда олтин медал соҳиби, 2017 йил Республика фан олимпиадаси 1-ўрин, 2018 йил 2-ўрин соҳиби Ўзбекистон Миллий   университети 3-босқич талабаси Ж.Хушвақовлар иштирок этишди.

Тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашиш мақсадида институтимиз “Қувноқлар ва Зукколар” жамоаси ҳам иштирок этишди.

Тадбир сўнгида факультет декан муовини А.У.Абдурахимова барчага ўз миннатдорчиликларини билдирди.