“Менежмент ва касб таълими” факультети декани муовини Кадиров Улуғбекнинг ХХР Шенянг Нормал Университетига ташрифи ҳақида МАЪЛУМОТ

14.07.2018

“Русийзабон мамлакатлар ректорлари семинари – 2018” семинари иштирокчилари

“Менежмент ва касб таълими” факультети декани муовини Кадиров Улуғбек 2018 йилнинг 4-24 июл кунлари Шэньянг педагогика университетига “Русийзабон мамлакатлар ректорлари семинари – 2018” семинарда иштирок этиш учун хизмат сафарига юборилган. Ушбу семинар ХХР Коммерция Вазирлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда Россия, Беларуссия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Украина ва Қирғиз Республикалари ОТМларидан 34 нафар вакил 21 кун давомида хитойлик экспертларнинг маърузалрини тинглашади. 

“Русийзабон мамлакатлар ректорлари семинари – 2018” семинари иштирокчилари

Семинар тингловчилари "Хитой ва бошқа мамлакатларнинг ШҲТ доирасида ҳамкорликни амалга ошириши", "Ляолин провинцияси ва русийзабон мамлакатлар ўртасида дўстона ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари", “Лиаонинг ва рус тилида сўзлашувчи давлатлар "Бир кема ва бир йўлда" савдо ўртасидаги ҳамкорлик. Савдо сиёсати" мавзуларида хитойлик мутахассислар ва олимлар билан фикр алмашадилар.

“Русийзабон мамлакатлар ректорлари семинари – 2018” семинари иштирокчилари

Бундан ташқари, тингловчилар Пекин университети, Шарқий Хитой педагогика университети,  Далиан Технология университети ва бошқа университетларнинг мутахассислари ва олимлари билан Хитой университетлари ва русийзабон мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг самарали усулларини ўрганиш ва одамлар ўртасида ўзаро тушуниш кўпригини мустаҳкамлаш бўйича мухокамалар ўтказдилар.

Семинарнинг кун тартибига асосан 2018 йил 10 июль куни делегация Шенянг  Нормал Университи президенти ХАО ДЕЮН билан  учрашди. Учрашув вақтида институтимиз ходими Шенянг  Нормал Университети ва Тошкент кимё-технология институти ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатиш ва уни мустаҳкамлаш мақсадида меморандум тузилишига келишиб олинди.

Шенянг  Нормал Университети ректори Хао Дэюн ва МКТФ декани муовини У.Кадиров.

Шенянг  Нормал Университети  Хитой Халқ Республикасининг етакчи университетларидан бўлиб, 33000 мингдан ортиқ талабалар таҳсил олади, 1000 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар фаолият юритадилар, университет имкониятлари мақтовга арзийди.

Шенянг  Нормал Университети лаборатория шароитлари.