ЁОБКТ ФАКУЛЬТЕТИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 27 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН “АЗИЗ ВА ЯГОНАМСАН, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!” ШИОРИ ОСТИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН “МУСТАҚИЛЛИК ДАРСИ” ВА “МАЪНАВИЯТ СОАТИ”НИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ДАРСЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

13.09.2018

Тошкент кимё-технология институтида 2018-2019 ўқув йилининг дастлабки ўқув куни жорий 2018 йилнинг 5 сентябр куни А.Навои-32 ўқув биносининг ховлисида тонги йиғилиш билан бошланди. Ушбу йиғилишдан асосий кўзланган мақсад 1-курсга қабул қилинган талабаларни талабалик сафига қабул қилинганликлари билан муборакбод этиш хамда институт тузилмаси билан таништириш ва барча талаба ва профессор ўқитувчиларни янги ўқув йили билан муборакбод этишдан иборат эди. Тадбирни очиб бериш учун институт ректори Муталов Шухрат Ахмаджонович сўзга чиқиб йиғилган профессор-ўқитувчиларни янги ўқув йили билан самимий муборакбод этди.

Янги ўқув йили билан институт жамоасини муборак этиш учун Ўзбекистон миллий академик драмма театри актёрлари Тохир Саидов Хосият Хусанова ва Махфуза Боботуллаевалар сўзга чиқиб муборакбод этдилар.

Жадвал асосида Ёқилғи ва органик бирикмалар кимёвий технологияси факультетининг барча талабалари учун жадвал асосида дарслар ташкил этилди. Биринчи курс талабалари учун “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистон!” шиори остидаги “Мустақиллик дарси” ва “Маънавият соати”ни дарсларига илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Турдиалиев Умид, “Таълим сифати назорати бўлими бошлиғи Алимов Искандар, Ёқилғи ва органик бирикмалар кимёвий технологияси факультети декани Искендеров Ахмед “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси проессор-ўқитувчилари, Мустақиллигининг 27 йиллиги байрамига бағишланган 6 соатлик дарсларини ўтдилар.