Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ИБТ ва Жисмоний тарбия кафедраси ҳамкорликда талабалар ўртасида “Менинг шахсий рекордим” шиори остида спортнинг “Енгил атлетика 60 м масофага югуриш”, “Енгил атлетиканинг турган жойдан узунликка сакраш” турлари бўйича мусобақалар ўтказилди

29.10.2018

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 20 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спорт сохасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишида белгилаб берилган устивор вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича  2018 йилнинг IV-чорагида ўтказилган оммавий спорт-соғломлантириш мусобоқалари режаси асосида Жисмоний тарбия кафедраси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ИБТ билан ҳамкорликда талабалари ўртасида “Менинг шахсий рекордим” шиори остида спортнинг “Енгил атлетиканинг 60 м масофага югуриш”, “Енгил атлетиканинг турган жойдан узунликка сакраш”  тури бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди.  

Мусобақада иштирок этиш учун 5 та факультетдан жами 200 нафар талабалардан иборат 5 та жамоа талабнома тақдим этди. Мусобақа бош ҳаками этиб, Енгил атлетика мусобақасига Эргашев Я.Н, Халматов Л.Н ҳакам этиб тайинланди.

Мусобақа ғолибларини аниқлаш учун баҳолашда факультет жамоаларининг шахсий натижаларини таҳлил қилиш орқали аниқланди.

“Енгил атлетика 60 м масофага югуриш”

Мусобақанинг  натижаларига кўра

1-ўрин    ООМКТФ          

2-ўрин    НМКТФ

3-ўрин    МКТФ   жамоаси  қўлга киритди.

“Енгил атлетиканинг турган жойдан узунликка сакраш”

Мусобақанинг  натижаларига кура

1-ўрин    МКТФ        

2-ўрин    ООМКТФ 

3-ўрин    НМКТФ жамоаси  қўлга киритди.

Мусобоқа қизикарли ва муросасиз тарзда бахс мунозарага бой булди. Мусобоқа давомида интитут талабалари ўртасида дустлик, Енгил атлетика спорт турига бўлган муҳаббат туйғулари мустаҳкамланди.