Жисмоний тарбия кафедраси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ИБТ билан ҳамкорликда “Яшил майдон сари” шиори остида спортнинг “Воллейбол” тури бўйича мусобақалар ўтказилди

03.11.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил       20 сентябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт сохасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишида белгилаб берилган устивор вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича  2018 йилнинг IV-чорагида ўтказилган оммавий спорт-соғломлантириш мусобоқалари режаси асосида Тошкент кимё технология иститути талабалари ўртасида “Яшил майдон сари” шиори остида спортнинг  “Воллейбол” тури бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада иштирок этиш учун 5 та факультетдан жами 50 нафар талабадан иборат 5 та жамоа талабнома тақдим этди. Мусобақа бош ҳаками томонидан “Воллейбол” мусобақасига  Омарова.А.М  ҳакам этиб тайинланди.

Мусобақанинг  натижаларига кура

1-ўрин    НМКТФ         

2-ўрин   ЁОБКТФ

3-ўрин    ООМКТФ жамоаси  қўлга киритди.

Мусобоқа қизикарли ва муросасиз тарзда бахс мунозарага бой булди. Мусобоқа давомида интитут талабалари ўртасида дустлик, Волейбол спорт турига бўлган муҳаббат туйғулари мустаҳкамланди.