Тошкент кимё-технология институтида “Заковат” интелектуал ўйини ўтказилди.

05.11.2018

Институтимизда «Заковат» лигаси ўйини доирасида институт лигаси 1 тур  ва ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.

       Бўлиб ўтган «Заковат» мини-турнирида  институтимиздан 8 та ҳамда 14 та бошқа олий таьлим муассасалари терма жамоалари, жами 22 та жамоа ўртасида жуда қизғин ўйин бўлди.

      Саволларни «Билимдон-2017»  ўйинлари финалчиси Абдуғани Иноятов, ҳамда «Заковат-2017» ғолиби Охунжон Низомовлар ўқишди.

      Ўйин икки турдан иборат бўлди. Ҳар бир турда 12 тадан саволлар ўқилди. Якунда  Тошкент Тиббиёт академиясидан ташриф буюрган «Авиценна» жамоаси 17 та тўғри жавоб билан биринчи ўринни. Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетидан ташриф буюрган «Квартет» жамоаси 14 та тўғри жавоб бериб 2-ўринни, 13та тўғри жавоб билан «Ретро» жамоаси 3-ўринни қўлга киритдилар.

     Бундан ташқари: ТИҚХММИ, Тошкент Фармацевтика институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университеи, УзЖОКУ, ТМИ, ТАҚИ, ЎзМУ дан ҳам меҳмон жамоалар қатнашдилар.

Ўйин сўнгида ғолиб тақдирландилар.