Тошкент кимё-технология институти талабалари POSCO DAEWOO стипендиясига сазовор бўлдилар.

30.11.2018

Тошкент кимё-технология институти 5 нафар талабалари – Ф.Ш. Бобоқулов, Н.Т. Эрназарова, Г.Х. Наркулова, Х.Э. Махмудова, Д.М. Азимовлар POSCO DAEWOO стипендиясига сазовор бўлдилар. FRIEND ASIA ташкилоти томонидан жорий йил 27 ноябрь куни ташкил этилган давра суҳбат доирасида ғолибларнинг келгусида бажариладиган ишлари, мақсадлари ва режалари ҳақида мулоқот олиб борилди. Талабалар стипендия ҳақида ўз фикрларини билдирдилар. Келажакдаги режалари, мақсад ва ғояларини тенгдошлари билан бўлишдилар.