Конституция бахтимиз-қомуси

06.12.2018

Хозирги кунда ер юзида мавжуд давлатларнинг деярли барчаси ўзларининг эркин сиёсати, тили, давлат рамзларига эга. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ўз конституциясига эга эмас. Миллий рамзлар қаторида тилга олинадаган конститутцияга бизнинг мамлакатимиз ҳам эга эканлиги бизнинг бахтимиз албатта. Конституциямизнинг 26 йиллигига бағишлаб Тошкент кимё-технология институтининг Талабалар турар жойида “Конституция бахтимиз-қомуси” деб номланган катта тадбир ўтказилди. Тадбирда институт фахрийлари профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар. Тадбирни институт ректори, Муталов Шуҳрат Аҳмаджонович очиб берди. Конституциянинг 26 йиллиги билан барча тадбир иштирокчиларини муборакбод этди. Талабалар турар жойларида “Энг фаол китобхон хона”, “Энг намунали хона”, “Ота-онасининг ишончини оқлаган талаба”, “Энг яхши қават сардори”  танловда ғолиб бўлган гуруҳларни тақдирлаш маросимини ўтказилди.

Шу билан бир қаторда ёш авлодни соғлом қилиб тарбиялаш мақсадида талабалар ўртасида стол тенниси, тош кўтариш, арқон тортиш, ва шахмат йўналишлари бўйича спорт мусобақалари ҳам ўтказилди. Институт ректори томонидан ғолибликни қўлга киритган Хакимов Шукурулло, Муҳаммадвалиева Шохсанам, Отамуродов Жалолиддин, Эшонқулов Сардор, Юсупов Исломжон ҳамда фаол иштирок этган бир қатор мусобақа иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.