“Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир”

06.12.2018

“Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” - Ш.М. Мирзиёев.

НМКТФ талаба-ёшлари иштирокида Ахборот ресурс маркази ва “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси катта ўқитувчиси Маматкулов Рустам Убайдуллав билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йилигига бағишланган тадбир ўтказилди.


Ҳар бир тирик жонзоднинг яшашдан мақсади, ҳар бир мавжудотнинг келажакда кутиб қоладиган матлаби бўлади. Ҳар бир хонадониннг эса ўзига хос яшаш тарзи, урф-одатлари, ўзига хос тартиб –қоидалари, ўзига хос орзу-умидлари бўлади.
Ҳар бир давлатнинг ҳам ўз ўрнида ана шундай тартиб-қоидалари, эзгу умидлари ва истаклар, мақсадларини рўю-рост ифодаловчи юзи - Конституцияси мавжуд бўлади.
Ҳудди шунингдек, бизнинг давлатимизнинг ҳам юзи, мақсадларимизнинг маънавий тимсоли бу - Конституциямиздир.
Асосий қонунимизда демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамиятининг қиёфаси, ўзига хос белги ва хусусиятлари шакли ва шамойиллари ўз ифодасини топган.
Улуғ аждодларимизнинг асрий армонлари, эркин ҳаёт, фаровон жамият ва адолатли давлат барпо этишдек энг эзгу тилаклари ва улуғ орзуларини ўзида мужассам этган Давлатимиз Конституцияси барча қабул қилинадиган қонунлар ва меъёрий хужжатлар учун мустаҳкам асос ва дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Конституциямизда бешта асосий тамойил мустаҳкам белгилаб қўйилган. Булар демократик жамиятнинг халқаро миқёсда эътироф этилган тамойилларидир. Бу тамойиллар фуқароларнинг ўз хоҳиш – иродасини эркин билдириши, барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги, давлат ва жамиятни бошқариш ишларида қонун устуворлиги, давлат ҳокимияти органларининг сайловлар асосида шакллантирилиши, уларнинг сайловчилар олдида ҳисоб бериши каби шаклларда намоён бўлади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, биринчи маротаба Бош Қомусимизда Конституция ва қонун устуворлиги тамойили мустаҳкамлаб қўйилди, бу эса яна бир бор бизнинг ҳуқуқий, демократик давлат қуриш йулидаги мақсадларимизнинг мазмунини тўла ифодалайди.

Конституциямизда шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлатдан устунлиги эътироф этилган, шунингдек, унда инсон қадри, шахс эркинлиги ва ҳаётини таъминловчи табиий имкониятларни юзага чиқишига алоҳида аҳамият берилган.
Айни вақтда Конституциямиз халқамизнинг бой маданияти ва маънавияти, тарихи, яшаш тарзи, тарихи ва анъаналари, орзулари ва мақсадларинининг ёрқин ифодаси ҳамдир. Бош қомусимиз мазмунан ва моҳиятан демократик руҳ билан суғорилган бўлиб, унда демократия тамойиллари устувор бўлган адолатли жамият барпо этиш кўзда тутилган мустаҳкам ҳуқуқий пойдевордир.