Устозлар доимо эътиборда

29.12.2018

Халқимизга хос ўлмас қадриятлардан бири, бу — ёши улуғ кишиларни ардоқлашдир.  Зеро, ҳаётнинг пасту баландини кўп кўрган, аччиқ-чучугини тотган нуронийларнинг ҳар бир сўзи ёшлар учун ибрат саналади. Уларга ғамхўрлик кўрсатиш, дуосини олиш дунёдаги энг улуғ, энг савобли ишдир.Шундай экан шу каби хайрли ишларни хар ким қилиши зарур.

 “Хорижий тиллар” кафедраси мудири  Ш.Р.Адилова, кат. ўқ. М. Р. Джуманиёзова,  Ҳ.Содиқов, Г.Усмоновалар шу кафедрада кўп йиллар фаолият юритиб келган ТКТИ фахрийси Елина Наталия Петровнани янги йил билан табриклаш учун 28 декабрь унинг уйига ташриф буюрдилар.

Елина Наталия Петровнани табриклар эканлар, унга ўз илиқ тилакларини йўлладилар, ҳамда йиллар давомида немис тилини ривожлантиришга,  талабалар орасида кенг тарғиб килишга қўшган хиссаси улканлигини таъкидлаб ўтиб унга миннатдорчилик билдирдилар.