Раҳбар ходимлар ва профессор-ўқитувчилар учун “Олий таълимни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари: халқаро тажрибалар ва Ўзбекистон амалиёти” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди

08.01.2019

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 29 декабрь кунидаги №87-43-4549-сонли хатига асосан “Олий таълимни ривожлантиришнинг замонавий  тенденциялари: халқаро тажрибалар ва Ўзбекистон амалиёти” мавзусида семинар.

ТКТИ ўқув ишлари бўйича проректор Т.Т.Сафаров ва НМКТФ декани т.ф.д. Қ.Ғ. Мухамедов сўзга чиқиб кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларига ҳамда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳамда ҳудудларда янги олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши, кадрлар тайёрлашнинг замонавий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда сиртқи ва кечки бўлимларнинг очилиши, олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши мазкур йўналишдаги муҳим ислоҳотлар ҳисобланишини таъкидлади.

ОВЎМТВги томонидан тақдим этилган слайдларга асосан қуйидаги мавзулар батафсил ўрганилди:

1. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган норматив ҳужжатлар;

3. Олий таълим тизими рақамларда ва Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви ҳамда қўшма таълим дастурлари асосида ўқитиш;

4. Битирувчиларни Олий таълим билан қамраб олиш ва 2018 йилда янги ташкил этилган олий таълим муассасалар;

5. Олий таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро инновацион-корпоратив ҳамкорлик модели ва республика олий таълим муассасалари илмий фаолияти кўрсаткичлари;

6. Халқаро тажриба: олий таълимни ривожлантиришнинг инновацион экотизими ва ОТМ имиджини мустаҳкамлаш;

7. Профессор-ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш;

8. QS тизими бўйича АҚШ ОТМ рейтинг кўрсаткичлари – 2018.

Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси катта ўқитувчиси Маматкулов Рустам Убайдуллавич сўзга чиқиб Ўзбекистон-Россия таълим форуми 2018 йил 18-19 октябр кунлари Тошкент шахрида бўлиб ўтганлиги, Форумда 400 дан ортиқ таълим ва илмий соҳалар ходимлари иштирок этганлиги, шу жумладан, Россия Федерациясидан 147 нафар, Россия федерациясининг Москва шахридан 20 та, Санкт-Петербург шахридан 9 та, Федерал университетлари 7 та, Худудий 45 та жами 81 та олий таълим муассасаси Форумда иштирок этганлиги ҳақида маълумот берди.

Форум доирасида Ўзбекистонда олий таълим тизимини янада ривожлантиришга қаратилган музокаралар олиб борилди ва 114 та таълим ва илмий фаолиятга бағишланган икки томонлама ҳамкорлик келишувлари имзоланганлиги ва бугунги кунга қадар имзоланган барча келишувларни амалга ошириш бўйича “Йўл хариталари” тасдиқлангалиги ҳақида айтиб ўтилди.

Шунингдек, QS (Quacquarelli Symonds) – агентлиги таълим ва мутахассилик тармоғига йўналтирилган компания бўлиб,
1990 йилда Нунзио Куакуерелли (Nunzio Quacquarelli) томонидан ташкил этилган ва Компания ҳар йили дунё бўйлаб энг яхши универстетларнинг рейтингини эълон қилиши ҳақида маълумот берилди.

НМКТФ профессор-ўқитувчиларига Times Higher Education (THE) -  Лондонда жойдашган ҳафталик журнал бўлиб, 2009 йилгача QS - Бутун жаҳон университетлари рейтингини аниқлаш билан машҳурлиги ҳақида маълумот берилди. Компания QS билан ўзи алоҳида бир ташкилот бўлгунига қадар биргаликда фаолият юритган. Ҳозирги кунда THEнинг рейтингни аниқлашда ўзининг махсус  кўрсаткичлари мавжудлиги таъкидланди.

Халқаро илмий-техник маълумотлар базалари ҳақида маълумот берилганда Scopus - илмий мақолалар ва иқтибосликларни анализ қилувчи маълумотлар базаси, ScienceDirect – мақолаларни журналлар ва китоблар бўйича қидириш учун енгиллик яратадиган тизим, Mendeley – илмий ишларга иқтибослик бериш учун кўмаклашадиган информацион, билиографик кутубхона тизими ҳақида маълумотлар берилди.