Волейбол спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди

08.01.2019

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрьдаги 864-сон қарори ва ТКТИ ректорининг 2018 йил 1 ноябрьдаги 783-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 7 январь куни ТКТИ  факультетлар кесимида ходим-аёллар ўртасида ТКТИ Хотин қизлар кенгаши раиси Л.А. Исмоилова ва “Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси” катта ўқитувчиси – А.М. Омаровалар томонидан ташкил этилган волейбол спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақада институтимизнинг ҳар бир факультети, яъни 5 хотин-қизлар жамоалари  иштирок этди. Қурра ташлаш натижаси бўйича НМКТФ жамоаси МКТФ жамоаси билан ўйин ўтказди, натижада МКТФ жамоаси 2:0 ҳисоб билан финал ўйнига чиқишга саззовор бўлди. ООМКТФ жамоаси ва ВТСУФ жамоаси билан ушрашди. Финал ўйнига ВТСУФ жамоаси 2:0 ҳисоб билан чиқди. 3-чи ўрин учун НМКТФ жамоаси ООМКТФ жамоаси билан учрашди ва қизиқарли ўйинда бронза медалини НМКТФ жамоаси қўлга киритди.
Финал ўйнида эса МКТФ жамоаси ВТСУФ жамоасидан устун келди ва ғалаба қозонди.