ЁҚИЛҒИ ВА ОРГАНИК БИРИКМАЛАР КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯСИ ФАКУЛЬТЕТИ «НЕФТ ВА ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯСИ» КАФЕДРАСИНИНГ ҚОЗОҒИСТОН ИНЖЕНЕРЛИК-ПЕДАГОГИКАСИ ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ХАМКОРЛИК ФАОЛИЯТИ

12.01.2019

2018 йил 6 декабрь куни Ёқилғи ва органик бирикмалар кимёвий технологияси факультети фаоллар залида Қозоғистон инженерлик-педагогикаси халқлар дўстлиги университети ва Тошкент кимё технология институти ўртасидаги ҳамкорлик асосида шу университетнинг профессори т.ф.д. Ташкараев Рахматулла Абдуллаевич институт “Нефт ва газни қайта ишлаш кимёвий технологияси” йўналиши 4 курс бакалаврларига ўқув режа асосида “Саноат катализи” фанининг “Нефт ва газни қайта ишлаш саноати катализаторлари” мавзусида 6 соатлик маьруза ўқиди.

“Нефт ва газни қайта ишлаш кимёвий технологияси” кафедраси мудири Ибодуллаев Ахмаджон Собиржонович маьрузачи профессор билан таништириб сўзни Рахматулла Абдуллаевичга берди. Маьрузачи Қозоғистон Республиксида нефт газ саноати холати бўйича қисқача маьлумот бериб, нефт-газ саноатида ишлатиладиган катализаторлар тўғрисида маьруза ўқиди.

Маьрузада кафедранинг профессор ўқитувчилари ва 21-15, 22-15, 23-15, 24-15 гурух талабалари жами 85 нафар талаба қатнашди. Маьруза давомида «Нефт ва газни қайта ишлаш саноатида ишлатилувчи катализаторлар уларни олиш, кимёвий реакцияларни катализаторлар ёрдамида бошқариш усуллари, уларни регинирация қилиш ва экологик муаммолар ҳақида гап юритилди. Маьруза илмий ва методик асослар асосида олиб борилди.

Дарс машғулот давомида маьрузачи талабаларнинг мутахассислик бўйича билим кўникмаларини аниқлаш мақсадида талабалар билан савол жавоб ўтказди.